Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақида жамоа расмий сайти маълум қилди.
30 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Салоҳнинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача эди. Мисрлик вингер 2017 йилда «Рома»дан «Ливерпуль»га ўтган эди.
Муҳаммад Салоҳ 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 51 та ўйинда иштирок этиб, 31 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)