Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро депутат Расул Кушербаевга «снос» масаласида мурожаат йўллади. Мурожаат депутатга тегишли каналда эълон қилинди.

Мурожаатчининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида янги аэропорт қурилиши сабаб уйи «снос»га тушган.

«Бизнинг уй жойларимиз Самарқанд шаҳарга янги аэропорт қурилаётгани сабаб «снос»га тушган. 90 фоиз аҳоли кўчиб кетди, 10 фоиз қолди. Светсиз, газсиз, сувсиз қолдик.

Уй жойларимизни баҳолатганмиз, аммо ҳокимият бу суммани беришдан бош тортиб, бизни судма суд икки ойдан бери сарсон қилиб келмоқда. Ёш болали ҳолимизда ижарама-ижара юрибмиз, ўз уйимизга ўзимиз бегонамиз», – дейди мурожаатчи.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар