• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ҳавонинг исишига асосий сабаб, миллионлаб эрта ўлимлар, энг «ифлос» ёқилғи: Ўзбекистон ва жаҳонда кўмирдан фойдаланишнинг оқибатлари ҳақида

    Пандемия даврида бутун дунёда кўмирдан фойдаланиш кескин камайди. Аммо бу йил дунёдаги энг «ифлос» ёқилғига бўлган талаб ортиши кутилмоқда. Бу эса бир неча йиллардан бери глобал исишнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларни йўққа чиқариши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Йил бошидан бери Ўзбекистонда 2 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган. Биргина май ойининг ўзида бу кўрсаткич 470 минг тоннани ташкил қилган ва бу ошиб бормоқда. Апрель ойида 440 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилганди. 

    Халқаро энергетика агентлигининг 28 июнь куни эълон қилган маълумотларига кўра, кўмирга бўлган талаб 2022 йилда 4,5 фоизга ошади.   

    Бу ҳозирда бизнинг иқлимимиз учун даҳшатли огоҳлантиришдир, — дейди агентлик раҳбари Фотиҳ Бирол.

    Олимларнинг таъкидлашича, 2030 йилга келиб иссиқхона газлари эмиссиясини икки баравар камайтириш керак. Бу глобал исишни чеклаш учун курашиш имкониятини беради. Акс ҳолда вазият ўнглаб бўлмас кўринишга келиши мумкин.

    150 йил давомида бутун дунё ер остидан йилдан йилга кўпроқ кўмир қазиб олди. Бу биринчи навбатда Европа ва Шимолий Америка, сўнгра Осиё ва Африка иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам берди. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Бугунги кунда гарчи кўмирнинг улуши доимий равишда қисқариб бораётган бўлса ҳам ҳамон электр энергиясининг энг йирик манбаи бўлиб қолмоқда.

    2019 йилда кўмир лойиҳаларига жаҳон харажатлари сўнгги ўн йилликдаги энг паст даражага тушди. Бундан ташқари 20 йил ичида кўмир билан ишлайдиган электр станциялари фойдаланишга топширилганидан кўра кўпроқ тўхтатилди. 

    Яқинда ўтказилган таҳлилларга кўра, Хитой, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёнинг баъзи қисмларида кўмир ишлаб чиқариш анча баланд, лекин ўсиш кўрсаткичлари камайиб бормоқда.

    Вьетнам каби айрим мамлакатларда кўмир электр станциялари молиялаштириш муаммоларига дуч келмоқда. Ҳиндистондаги кўмир заводлари ўз қувватидан анча паст ишлаётган бўлса, АҚШда заводлар ҳар қачонгидан ҳам тезроқ ёпилмоқда.

     

    Бир асрдан ошиқ вақт давомида Европа ва АҚШ дунёдаги кўмирнинг катта қисмини истеъмол қилди. Бугунги кунда эса Хитой ва Ҳиндистон кўмир истеъмолининг учдан икки қисмини ташкил қилади.

    Электрга бўлган талаб ортиб бораётганлиги сабабли одамлар бошқа энергия манбаларидан ҳам фаол фойдалана бошлади: ядро, шамол ва сўнгги йилларда оммалашаётган водород.

    Кўмир янги энергия манбалари учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмади, лекин ўз ўрнини ҳам бериб қўйгани йўқ. 

    Бугунги кунда кўмирга қарши доимий равишда норозилик ҳаракатлари бўлиб турмоқда. Одамлар унинг ёниши натижасида келиб чиқадиган ҳаво ифлосланишининг ҳалокатли даражасидан норози. 

    Шу тариқа, ҳатто кўмирдан фойдаланиш кўпайиб бораётган мамлакатларда ҳам унинг ўсиш суръати секинлашмоқда.

    Мисол учун Жанубий Африкада кўп йиллик суд жараёнларидан сўнг, ўтган ноябрь ойида Лимпопо вилоятида кўмир билан ишлайдиган электр станциясини қуриш режалари бекор қилинди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кўпгина мамлакатларда энг тез кўмир ўрнини эгаллайдиган ёқилғи —  газ. Ҳозирги вақтда у бутун дунё бўйлаб энергиянинг тўртдан бир қисмини таъминлайди.

    Бироқ газдан чиқадиган метан эмиссияси ҳам иқлим ўзгаришини секинлаштириш бўйича Париж келишувига мос келмайди.  

    Глобал исишнинг асосий сабаби

    Кўмир глобал ўртача ҳароратнинг 1 градусдан кўпроқ ошишига сабаб бўлади. Бу уни глобал ҳарорат кўтарилишининг ягона энг катта манбаига айлантиради.

    Кўмир ёқилганда жуда кўп миқдорда углерод чиқаради — дунёдаги умумий углерод чиқиндиларининг тахминан учдан бир қисми. 

    Фото: Usatoday

    Фото: Usatoday
    Иссиқхона газлари даражаси 64 йил олдин буни ўлчаш бошланган вақтга нисбатан 30 фоизга кўтарилган.

    Атмосферадаги CO2 нинг кўпайиши инсон фаолияти натижасида чиқадиган чиқиндилар билан боғлиқ. Бу эмиссиялар 2021 йилда энг юқори даражага етди. Атмосферага 36,3 млрд тоннага яқин CO2 чиқарилди — 2020 йилга нисбатан 6 фоизга кўп. 

     

    Кўпчилик эмиссиялар ёниш натижасида ҳосил бўлади. Мисол учун кўмир 2020 йилга нисбатан ўсишга 40 фоиз кўпроқ ҳисса қўшган.

    Иссиқхона газлари қуёшдан иссиқликни ушлаб, Ерни изоляция қилади.

    Кўмир ёқилғисига қайтишга мажбур бўлган Германия

    Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан кейин АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар қўллашни бошлади. 

    Бунинг ортидан Россия ҳам газ учун тўловларни фақат рублда қабул қилишини маълум қилган ва кейинчалик таъмирлаш ишлари сабабли Европага газ етказиб беришни камайтирган.

    Германия кўмир заводларини қайта тиклаш орқали Россия газининг қисқаришига жавоб бермоқда. 

    Электр ишлаб чиқаришда кўпроқ кўмир ёқиш учун ҳуқуқий асосни таъминлайдиган қонун лойиҳаси парламентда ишлаб чиқилган бўлиб, у 8 июль куни юқори палатадаги муҳокамалардан кейин кучга кириши керак.

    Миллионлаб эрта ўлимлар 

    Айни пайтда кўмир ёқилғисида электр энергияси ишлаб чиқаришни тугатиш 2050 йилгача ҳаво ифлосланишидан 14,5 млн эрта ўлимнинг олдини олади ва 16,3 трлн долларгача иқтисодий фойда келтиради.

    Кўмирдан фойдаланишни қисқартириш — ҳаво сифатини яхшилаш учун беқиёс имконият беради.

    Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ҳисоб-китобларига кўра, энергетика соҳасида 2030 йилга бориб кўмирдан тўхтовсиз фойдаланиш 55 фоизга камайиши ва 2040 йилга келиб бутунлай тўхтатилиши керак.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Халқаро барқарор ривожланиш институтининг янги тадқиқотига кўра, нефть, газ ва кўмир қазиб олишни 2050 йилга келиб тугатиш имконсиз.

    Агар мавжуд кўмир заводларидан фойдаланишни чеклаш ва янгиларини қуришга йўл қўймаслик чоралари кўрилмаса, Осиёдаги кўмир заводлари ҳозирдан 2050 йилгача яна 7 миллион эрта ўлимга олиб келиши мумкин.

    Осиё давлатлари 2037 йилга келиб кўмир ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишни режалаштирган.

     

    Ифлосланган ҳаво бутун дунё бўйлаб соғлиқ учун асоратларнинг асосий омили бўлиб, ҳар 9 ўлимдан 1 таси ҳавонинг ёмонлиги сабабли бўлади. Зарарли ҳаводан 2019 йилда тахминан 6,7 млн ўлим кузатилган.

    Кўмир билан ишлайдиган электр станциялари бирламчи заррачалар, масалан, ПМ2.5, шунингдек, иккиламчи заррачалар ҳосил қилувчи олтингугурт диоксиди ва азот оксиди каби ифлослантирувчи моддаларни чиқариш орқали бу муаммога ҳисса қўшади.

    Ушбу микрозарралар ўпка тўсиғидан ўтиб, қон тизимига кириб боради. Бунинг ортидан юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва бевосита нафас олиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

    29.06.2022, 22:11   Изоҳ (0)   53831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Фозилжон Қамбаров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Агар Россияда газ инқирози кучайса, Буюк Британия Европага газ қувурларини кесиб ташлашни режалаштирмоқда

    29.06.2022, 20:33

    Европа Россия газидан воз кечгач, унинг ўрнини тўлдириши учун 3 йилдан кўпроқ вақт керак — Fitch

    29.06.2022, 17:11

    Грузия бир йилга буғдой ва арпа экспортини тақиқлайди

    29.06.2022, 13:21

    Хитой февраль ойидан бери Россияга экспортни 38 фоизга қисқартирди. Ўзбекистон эса оширган

    28.06.2022, 22:59

    Ҳиндистон Европа учун Россия нефтини етказиб бериш воситасига айланаётгани ҳақида тахминлар кучаймоқда

    28.06.2022, 22:35

    Ғалладан бўшаган ерларни назорат қилиш учун янги тизим ишга туширилди

    28.06.2022, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.