Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра тармоқ корхоналари, кластерлар, олимлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказилди. Уларда билдирилган фикр ва таклифлар асосида аниқ ечимлар белгилаб олинди.
Биринчиси – пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади.
Мисол учун, Тўрткўлдаги «Агро Тўрткўл текстил» ҳамда Элликқалъадаги «Бўстон» кластерлари бир гектарга ўртача 4-5 миллион сўм сарфлаб, ҳосилдорликни 2019 йилдаги 23 центнердан 2021 йилда 40 центнерга кўпайтирган. Бу йил эса Қорақалпоғистон шароитида гектаридан 33 центнердан ҳосил олади.
Лекин ўтган йили республика бўйича 121 та пахта-тўқимачилик кластеридан 18 тасида ҳосилдорлик 25 центнердан кам бўлган.
Сабаби, уруғчилик, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғоришда жиддий муаммо ва камчиликлар бор.
Атиги 21 та кластерда уруғчилик цехлари мавжуд. Чигитни тайёрлаш (протравка) ҳам саноқли кластерларда йўлга қўйилган.
Ер сифатини яхшилаш, уруғчилик бўйича бор-йўғи 6 та кластер замонавий лаборатория ташкил қилган.
Изоҳ (0)