Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан майор Ўктам Холиқов Жомбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов янги тайинланган раҳбарни шахсий таркибга таништириб, келгуси хизматларида омад тилаган.
Мазкур тайинловгача Ўктам Холиқов Самарақанд тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Бундан олдин, Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинлангани, Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим тайинловлари амалга оширилгани, Булунғур туманининг собиқ ҳокими Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)