2021 йилнинг 3 декабрь куни бир неча шахс Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб, 61 ёшли хонадон эгасининг оғзи ва қўлларини скотч билан боғлаб, 1 миллион сўмлик сейфни ва унинг ичидаги 15 минг долларни олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Жиноятчилар воқеа жойидан яшириниш учун хонадонга етиб келган жабрланувчининг қизларини пичоқ билан қўрқитиб, улар миниб келган Gentra’ни олиб қочган.
Ушбу жиноий гуруҳ қисқа вақт ичида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланган. 44 ёшли Тохир, 36 ёшли Одил, 34 ёшли Баходир, 31 ёшли Муродилла, Аброр, 25 ёшли Азамат, 24 ёшли Муҳаммад, 22 ёшли Дониёрга Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) ва 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда жиноят иши ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган.
Аввалроқ Фарғонада ўйинчоқ тўппонча билан босқинчилик қилган шахслар аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)