• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди

    Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги «Крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: Viperatech

    Фото: Viperatech
    Ҳужжат лойиҳасига кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Майнинг рўйхатга олувчи орган томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилади ва лицензияланадиган фаолият турига кирмайди.

    Юридик шахс томонидан, майнингни амалга ошириш ҳуқуқи сертификат берилган вақтдан бошлаб вужудга келади. Сертификатнинг амал қилиш муддати бир йилни ташкил этади, майнерлар электрон реестрда рўйхатдан ўтишлари шарт.

    Майнерлар, майнингни барқарорлигини таъминлаш мақсадида, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисобини юритиш учун алоҳида ҳисоблагич ўрнатган ҳолда ягона электр энергетика тизимига, фақатгина:

    • тиғиз давр — кечки максимум (соат 17:00 дан 22:00 гача) — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган устамаларни инобатга олган ҳолда белгиланадиган тегишли тарифлар асосида;
    • тунги давр — сутканинг қоронғи даври (соат 22:00 дан 00:00 гача ва соат 00:00 дан 06:00 гача) – белгиланган тарифга нисбатан икки баробар ўсувчи коэффициентни қўллаш асосида уланиш ҳуқуқига эга.
    Ўзбекистон ҳудудида яширин майнингни амалга ошириш, аноним крипто-активлар майнинги, рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилга мос келмайдиган манзилда майнингни амалга ошириш, майнингни сертификатни олмаган ҳолда амалга ошириш тақиқланади.

    Қуйидагилар майнингни амалга ошириш учун рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:

    • электр энергиясини ишлаб чиқаришга тайёр бўлган, ўрнатилган ва ишга яроқли қуёш фотоэлектр станцияларининг тасарруфида мавжудлиги;
    • майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган алоҳида жойнинг мавжудлиги;
    • Ўзбекистоннинг крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш;
    • фаолиятни фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда амалга ошириш.

    Майнингни амалга ошириш натижасида даромад сифатида олинган крипто-активлар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди ва солиқ солинадиган базага киритилмайди. Майнерлар томонидан амалга ошириладиган бошқа фаолиятдан олинадиган даромадлар Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларига мувофиқ умумий белгиланган тартибда солиққа солинади.

    Сертификат олиш учун, талабгор, электрон реестрга Ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириб, аризани реал вақт режимида қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни тақдим этган ҳолда тўлдиради:
    • солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
    • ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номи;
    • тўлиқ почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили;
    • майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жойнинг манзили.
    Рўйхатга олувчи орган томонидан сертификат олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди. Сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор электрон реестрда аризани барча зарур маълумотларни ва ҳужжатларни тақдим этган ҳолда тўлдирилган кундан бошлаб йигирма кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.

    Агар талабгор, сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабарнома олган пайтдан бошлаб, ўттиз кун ичида сертификат олиш учун йиғим тўловини (БҲМ 30 баравари — 6 миллион сўм) амалга оширмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган сертификатни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

    Сертификат 12 ой муддат амал қилади, шундан сўнг уни узайтириш учун яна шунча маблағ тўлаш керак бўлади. Йиғим пули тўланмаса сертификатнинг амал қилиниши тўхтатилади.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда криптовалюталар: улар билан нима қилиш мумкин ёки мумкин эмас?
    • Ўзбекистонда жисмоний шахсларга криптовалюта майнинги билан шуғулланиш тақиқланди

    28.06.2022, 11:54   Изоҳ (0)   9429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати камайди

    28.06.2022, 11:43

    10 яшар қизни хотинликка олган коммунист, суви Оролга «беҳуда оқаётган» Амударё, ЎзССР Конституциясига осонгина киритиладиган ўзгартиришлар. Ўзбек матбуоти 28 июнд...

    28.06.2022, 10:46

    Тошкентда Шота Руставели ҳайкали нима сабабдан олинганига изоҳ берилди

    28.06.2022, 09:37

    Ўзбекистонда абитуриентларга ДТМ сайти орқали йўналишларни танлаш имконияти очилди

    28.06.2022, 09:31

    Тошкентда ўзи ишлаган хонадондан 15 минг доллар ва Gentra’ни ўғирлаган шахслар ҳақида қўшимча маълумот берилди

    28.06.2022, 09:03

    Тошкент метросининг ерусти йўналишларида иссиқ ҳарорат сабаб поездлар тезлиги камайтирилади

    28.06.2022, 07:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.