• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Марҳум актёр Алишер Ҳамроев роли учун 21 йилдан сўнг мукофотланди. «Ватан остонаси» фильмининг премьерасидан репортаж (фото, видео)

    Республика Кинематография агентлиги буюртмасига кўра режиссёр Ҳилол Насимов «Ватан остонаси» номли фильмни суратга олди. Пойтахтдаги «Киночилар уйи»да фильмнинг илк очиқ премьераси бўлиб ўтди. «Дарё» мухбирлари премьерага ташриф буюриб, киноижодкорларнинг фильм борасидаги фикрлари билан қизиқди.

    Фильмда Бобур Йўлдошев, Карим Мирходиев, Фарҳод Абдуллаев, Фотиҳ Насимов, Зумрад Эшонқулова, Ангелина Турсоатова, Раъно Шодиева, Вазира Юнусова, Баҳром Усмонов каби актёрлар ўзига хос ролларни ижро этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фильмда чегарачиларнинг машаққатли ҳаёти, улар учрайдиган хавф-хатарлар ва жамиятдаги ўрни кўрсатилган. Ёдингизда бўлса, 2001 йили «Остона» номли сериал эфир юзини кўрганди. Ҳилол Насимов ана шу сериалнинг мантиқий давоми сифатида «Ватан остонаси» фильмини суратга олганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу суратни кўриб кўз қувонади. Қанийди, барча фильмларнинг намойишига қизиқиш шундай юқори бўлса.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Чегара», «Меҳр операцияси» ва «Ватан остонаси» — фильм номи катта экранга чиққунига қадар бир неча бор ўзгарди. Бунинг сабабини сўраганимизда, режиссёр Ҳилол Насимов бу саволимизга жавоб беролмаслигини айтиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ватан остонаси» фильми нафақат Ўзбекистон чегараларида ва Туркиянинг Сурия билан чегарадош шаҳарларида ҳам суратга олинди. Хатарли ҳудудларда кечган съёмка жараёнларини актёрлар қуйидагича хотирлайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Сурхондарёнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудида суратга олиш ишлари бошланганида, мамлакатда нотинч вазият эди. Сценарий бўйича икки давлат ўртасидан оқиб ўтган Амударёда солда оқиб ўтишим керак эди. Ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз оддий солда бир неча бор оқишимга тўғри келди. Энг қизиғи, у ерда кимдир менга қатара ўқ узиши ҳам мумкин экан. У ерда кино олинаётганини одамларга тушунтириб бўлмасди. Кейин Чотқолдаги Угам дарёсида ҳам оқишга тўғри келди. У ернинг суви жуда тез оқади ва ҳар қадамда катта ҳарсангтошлар бор. Сол ҳарсангтошга урилиб, парча-парча бўлиб кетиши ҳеч гап эди.

    Суратга олиш ишлари бошланганида Суриядаги вазият бироз барқарор эди. Аммо бу эмин-эркин суратга олиш мумкин, дегани эмас. Ўша ердаги одамларда шубҳа туғдирмаслик учун худди улардек кийинишга ҳаракат қилардик. Кейин тонировкали машиналарда ўтириб, шубҳали инсонлар йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, машинадан тушиб рол ўйнардик. Бундан вазият нафақат актёрларга балки техник жамоага ҳам ноқулайлик туғдирган, — дейди актёр Фотиҳ Насимов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Суратга олиш ишлари якунлангандан кейин «Шу ерда уруш бўляпти», дейишди. Шундан кейин ҳавотирга тушдик. Чунки Суриядаги вазият ҳақида кўп эшитгандим. Аммо ўша ҳудудга бориб, фильмда суратга тушаман, деб ўйламагандим, — дейди актриса Вазира Юнусова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Премьерадан аввал ДХХ чегара қўшинлари раҳбаряти томонидан бир гуруҳ ижодкорлар тақдирланди. Улар орасида «Остона» сериалида фидойи чегарачи ролини ижро этган актёр Алишер Ҳамроев номи ҳам эътироф этилди. Мукофотни марҳум актёрнинг фарзандлари Мадина ва Искандар Ҳамроевлар қабул қилиб олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Актёр Валижон Шамсиев «Остона» сериалида оддий аскар Баротов ролини ижро этганди. Орадан 21 йил ўтиб, «Ватан остонаси» фильмида ҳам суратга тушди. Премьера учун Туркиядаги саёҳатидан эртароқ қайтишга қарор қилганини айтди.

    «Ватан остонаси» 4-қисмли киносериал ҳисобланади. Ҳозирча республика кинотеатрларида фильмнинг фақат бир қисмли жамланмаси намойиш этилмоқда. Унинг давоми кейинроқ телеканалларда намойиш этилади.

    Мавзуга доир: 

    • Даҳшатли терактда омон қолган 101-рейс воқеаси экранга кўчди: Ҳошим Арслонов иштирокидаги сўнгги фильм премьерасидан репортаж (фото)
    • Ҳошим Арслонов иштирокидаги сўнгги «101-рейс» фильми режиссёри актёр ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди (видео)
    • Ўзбекистондаги илк «фильм-катастрофа» деб баҳоланаётган «101-рейс» фильмининг премьера куни маълум қилинди (фото)

    27.06.2022, 16:38   Изоҳ (0)   33604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Аватар», «Дюна» ва ўзга сайёралардаги ҳаёт ҳақида ҳикоя қилувчи энг яхши фильмлар

    27.06.2022, 14:42

    «Титаник»нинг янгиланган версияси кинотеатрларга 2023 йилда чиқади

    26.06.2022, 21:35

    «Келажакка қайтиб» юлдузи Майкл Жей Фокс Паркинсон касаллигига қарши курашдаги хизматлари учун фахрий «Оскар» мукофоти билан тақдирланади

    25.06.2022, 14:33

    «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида ҳатто уни томоша қилганлар ҳам билмайдиган 9 та факт

    24.06.2022, 19:58

    Рақсга тушади, шеър ёзади, комиксларни яхши кўради: фильмдаги образларидан бутунлай фарқ қиладиган актёр ва актрисалар (фото)

    17.06.2022, 17:47

    Турк киносининг таниқли актёр ва актрисалари ҳамда машҳурликда улардан қолишмайдиган фарзандлари (фото)

    17.06.2022, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.