Наманган вилояти Поп туманида 22 июнь куни вояга етмаган бола «колодец»га тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 18:00 ларда Поп тумани «Озод» маҳалласи Наврўз кўчасида содир бўлган. Шу ҳудуддаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи вояга етмаган I.М. (2019 йилда туғилган) кўчада ўйнаб юрган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида «колодец»га тушиб кетган. Бола қўни-қўшнилар ҳаракати билан чиқариб олинган.
Ҳолат бўйича туман ФВБга ҳеч қандай мурожаат келиб тушган. Ҳозирда бола соғлом ҳолатда.
«Поп тумани ФВБ давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларга қудуқ қопқоқларини очиқ қолдирмаслик бўйича огоҳлантиришлар берилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)