«Барселона» 2023/24 йилги мавсум уй ўйинларини «Камп Ноу» стадионида ўтказмайди.
Каталония клуби стадионида ёздаёқ қайта қурилиш ишлари бошланади, лекин шунга қарамасдан, жамоа 2022/23 йилги мавсумни ҳам «Камп Ноу»да ўтказади. 2023/24 йилги мавсумда эса уй ўйинларини Льюис Компанис номидаги «Олимпия» стадионида ўтказади.
Бу ҳақида «кўк-анорранглилар»нинг президенти Хоан Лапорта матбуот анжуманида маълум қилди.
Мажбурий кўчиш туфайли «Барселона» ўйинларига бориши мумкин бўлган мухлислар сони деярли икки баравар камаяди. «Камп Ноу» стадиони 98 минг томошабинни сиғдира олса, «Олимпия» ўйингоҳининг сиғими 55 мингни ташкил этади.
Айни вақтда «Барселона» «Олимпия» стадионининг айрим жойларида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)