Испания Миллий Олимпия қўмитаси 2030 йилги қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича аризасини қайтариб олишга қарор қилди.
Бунга Арагон ва Каталония ҳукуматлари мусобақаларни тақсимлаш борасида келишувга эриша олмагани сабаб бўлган.
Халқаро Олимпия қўмитаси аввалроқ 2030 йилги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун яна 3 та ариза олган эди. Испанлар Американинг Солт-Лейк Сити, Япониянинг Саппоро ва Канаданинг Ванкувер шаҳарлари билан рақобат қилаётганди.
Яна қатор мамлакатлар қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича тендерда қатнашиш имкониятини ўрганмоқда.
2030 йилги қишки Олимпиада ўтказиладиган жой ХОҚнинг 2023 йилги сессиясида эълон қилинади.
Изоҳ (0)