• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Яна Англияга гол уришни орзу қиламан. Фақат бу сафар ўнг қўлим билан». Футбол тарихидаги энг катта фирибгарлик — «Худонинг қўли» ҳақида

    Бундан 36 йил аввал, 1986 йилнинг худди шу куни (22 июнь) Диего Марадона футбол тарихидаги энг машҳур фирибгарликни амалга оширади ва икки ҳакамнинг фаолиятини тугатишига сабабчи бўлади. Тарихдан «Худонинг қўллари» номи билан ўрин олган воқеа шу кунгача кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келади. Қуйида ушбу воқеа ва унинг тафсилотлари ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    1986 йилги Жаҳон Чемпионатининг чорак финалида Аргентина ва Англия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Кейинчалик бу қарама-қаршилик бошқа футбол эпизодлари билан тўлдирилади (Майкл Оуэннинг голи, Диего Симеоненинг провокацияси ва Дэвид Бекҳэмнинг четлатилиши), аммо бу ўйин биринчи навбатда сиёсий мотивлар остида кечади. Боиси ўйин Фолкленд ороллари устидаги ўткир қуролли тўқнашувдан атиги тўрт йил ўтиб бўлиб ўтганди.

    Кейинроқ аргентиналиклар британияликлар устидан қозонилган ғалаба ҳатто финалдан ҳам кўра кўпроқ ҳиссиётлар олиб келганини тан олганди. Бу қисқа муддат давом этган урушдаги мағлубият учун қасоснинг бир қисми эди. Уруш давомида Аргентина томони 649 кишини ва архипелаг устидан тўлиқ назоратни йўқотади.

    Марадонанинг дубли Англия термасининг мағлубиятига олиб келади. Тўрт дақиқа ичида Диего Жаҳон Чемпионатлари тарихидаги энг йирик ҳийлани ва, эҳтимол, ХХ асрнинг энг яхши индивидуал голини киритади.

    Учрашувнинг биринчи бўлимида айтарли эътиборга молик воқеа бўлмайди. Зерикарли ва секин темп. Бунга қайсидир маънода кучли жазирама ҳам «сабаб» бўлади. 51-дақиқада эса Марадона майдон марказидан ҳаракатлана бошлайди ва тўпни қанотга оширади, жавоб узатмасига умид қилиб, узоқроққа югуради. Инглиз футболчилари тўпни қайтаришга уринади, бироқ ўз жарима майдончасига йўналтириб юборади.

    Бир лаҳзадан кейин Марадона стадиондаги барча 114 минг киши ва майдондаги 22 футболчи кўрган ишни амалга оширади, аммо бу нарсани тунислик бош ҳакам Али бин-Нассер ва болгариялик лайнсмен Богдан Дочев пайқамай қолади.

    Мазкур хато бин-Нассер ва Дочевнинг фаолиятига нуқта қўяди — болгариялик ҳакамлик қилишни тўхтатади, тунислик арбитр эса ФИФА шафелигидаги барча халқаро турнирлардан четлаштирилади.

    «Марадона ҳаётимни барбод қилган. У ажойиб футболчи, лекин ёмон одам. Унинг бўйи ҳам паст, ўзи ҳам паст» — деганди Дочев 2017 йилда, ўлимидан бироз олдин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бин-Нассер ва Дочев айбни бир-бирларига юклайди. Болгариялик қанот ҳаками шу заҳотиёқ ғалати бир нарсани ҳис қилганини, аммо вазиятга аралаша олмаганини айтади: «Ўша пайтларда ФИФА ёрдамчиларга бош ҳакамлар қарорларини муҳокама қилишга рухсат бермасди. Агар ФИФА шундай муҳим ўйинга европалик ҳакам тайинлаганида, Марадонанинг голи бекор қилинган бўларди».

    Бин-Нассер эса Дочевнинг жойлашуви яхшироқ эканини айтади ва ҳатто тўп дарвозага учаётганида ҳам унга қараб турганини маълум қилганди. «Ишорасини кутдим, лекин у қўл тўпга тегганини кўрсатмади. ФИФАнинг ўйин олдидан берган кўрсатмалари аниқ эди: агар ҳамкасбим яхшироқ ҳолатда бўлса, унинг фикрини ҳурмат қилишим ва тинглашим керак».

    Марадона жамоадошларининг голга ишонмаганидан уларни нишонлашга чорлайди: «Улар ҳайратда эди. Уларга мени қучоқлашларини айтдим — акс ҳолда ҳакам голни ҳисобламасди. Кимдир инглизларни талон-тарож қилаётганимизни айтди. Унга бир гап билан жавоб бердим: «ўғрини ўмарган афв этилишга лойиқ».

    Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Марадона буни ҳазил билан изоҳлади ва айнан ўшанда «Худонинг қўли» таърифи пайдо бўлганди. Халқ орасида тарқалган афсоналардан фарқли ўлароқ, Диего «бу Худонинг қўли эди» демаган. Унинг оғзидан шундай гап чиққан: «Гол қисман Худонинг қўли ва қисман Марадонанинг боши билан урилди».

    Буюк аргентиналик буни фақат бир неча йил ўтгачгина тан олди. Аммо у бундан пушаймон эканлиги ва кечирим сўрашни режалаштирмагани аниқ. Қолаверса, у аввал бошидан бўй борасида юқори имкониятларга эга бўлмаган ўзига қўли билан ёрдам беришга қарор қилганини айтади, 19 сантиметрга пастроқ бўй билан ҳаводаги курашда ғолиб чиқишга ҳеч қандай имконият йўқ.

    Кўп йиллар ўтиб, 2015 йилда Марадона бир қатор реклама роликларини ёзиш учун Тунисга ташриф буюради. Фурсатдан фойдаланиб, Диего Али бин-Нассерни зиёрат қилади. Марадона унга Аргентина терма жамоасининг «Менинг абадий дўстимга» ёзуви туширилган футболкасини совға қилади.

    «Худо қўли»нинг асосий томошабини Питер Шилтон (Марадона билан иккинчи қаватда курашган дарвозабон) ҳозир ҳам Диегони ўша гол учун кечира олмайди. «Ҳаётим узоқ вақтдан бери Диего Марадонанинг ҳаёти билан боғлиқ. Гарчи бу мен хоҳлаган тарзда бўлмаса ҳам. Аммо унинг ёш оламдан ўтгани мени қайғуга қўйди. У, шубҳасиз, мен дуч келган энг яхши футболчи эди.

    Ёлғон гапирмайман, ўша гол ҳақидаги фикрлар мени йиллар давомида безовта қилиб келади. Голни нишонлаш учун югурар экан у ҳатто ҳакамнинг ҳуштагини кутаётгандек икки марта ортига қараб қўйди. Марадона нима қилиб қўйганини биларди. Буни ҳакам ва икки лайнсмендан ташқари ҳамма биларди. Бу қип-қизил ёлғон эди. У нафақат мени, балки бутун жамоани алдади. Ярим финал, балки финалга чиқишимиз ҳам мумкин эди. Бу ҳар доим ҳам бўлавермайди. Менга омад кулиб боқди — тўрт йилдан кейин яна имконият туғилди. Аммо кўпчиликда бундай омад бўлмади.

    Бизни кўп марта бир жамоада ўйнатмоқчи бўлишди, лекин у кечирим сўрамагунча Марадона билан учрашишни хоҳламадим. У ўзини ҳеч нарса бўлмагандек кўрсатар ва «Худонинг қўли» ҳақидаги гапга ёпишиб олганди. Бу нотўғри. Унинг буюклиги бор гап, лекин унда спортча руҳ бўлмаган. Умид қиламанки, бу гол Марадонанинг меросига доғ туширмайди. У ҳақиқатан ҳам ажойиб футболчи — Пеле даражасидаги. Диего ўзига хос истеъдод эгаси эди ва унинг 60 ёшида оламдан ўтганига ишониш қийин».

    Марадонанинг ўша ўйиндаги иккинчи голи айёрлик эмас, балки ғайриинсоний истеъдод натижасидир. Юқори тезликдаги дриблинг, тезлик билан йўналишни ўзгартириш ва бу йўлда нақ беш нафар рақибни алдаб ўтиш. Голдан кейин ҳатто рақиб футболчилари ҳам Марадона олқишлашга тайёр эди.

    «У орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан иккинчи голини урди. Аммо биз ҳамон бир неча дақиқа олдин содир бўлган воқеадан ўзимизга кела олмагандик. Ўйин давомида биринчи марта унга дриблинг орқали бизни алдашига имкон бердик ва у гол урди. Голга гап йўқ, шунчаки ажойиб. Лекин агар биринчиси гол бўлмаганида, у иккинчисини ура олишига ишониш қийин эди», — деб эслайди Шилтон.

    1986 йилнинг 22 июнида Диего Армандо Марадона қилиши керак бўлган ҳамма ишни қилди. Бу гол том маънода брендга айланди – агар Диегода бу ишни такрорлаш имконияти бўлса, у барчасини яна худди шундай қилишига шубҳа йўқ.

    2020 йилнинг октябрида, ўлимидан бир ой олдин Диего ўша воқеага охирги марта изоҳ берар экан шундай деганди: «Яна Англия терма жамоасига гол уришни орзу қиламан. Фақат бу сафар ўнг қўлим билан».

    22.06.2022, 23:50   Изоҳ (0)   43493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Олимпик» бир киши кам бўлиб қолган «ОКМК» устидан ғалаба қозонди, «Насаф» сафарда «Нефтчи»ни енга олмади

    22.06.2022, 22:15

    Элдор Шомуродов Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин

    22.06.2022, 18:12

    Расман: Садио Мане — «Бавария» футболчиси

    22.06.2022, 16:31

    Суперлига 13-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

    22.06.2022, 16:00

    Испания 2030 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишдан воз кечди

    22.06.2022, 15:03

    Йил жанги. Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги 3-жанг санаси тасдиқланди

    22.06.2022, 14:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.