Ҳужумчи Садио Мане «Ливерпуль»дан «Бавария»га ўтди. Бу ҳақида Мюнхен клуби расмий сайти маълум қилди.
30 ёшли футболчи мюнхенликлар билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ «Бавария» сенегаллик футболчи учун инглиз клубига 32 миллион евро ва 9 миллион евро бонус тўлаши маълум бўлганди. Садио янги жамоасида йилига 20 миллион евро (солиқлар билан ҳисоблаганда) маош олади.
Мане 2016 йилдан 2022 йилга қадар «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган. Мерсисайдликлар сафида 6 та соврин қўлга киритган, жумладан, АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ҳам зафар қучган.
Садио Мане 2021/22 йилги мавсум инглиз жамоаси сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 23 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)