• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Никол Кидман 55 ёшда: Голливуд юлдузи ҳақида 20 та қизиқарли факт (фото)

    «Lisa.ru» нашри Никол Кидманнинг 55 ёшга тўлиши муносабати билан унинг болаликдаги севимли машғулотлари, шунингдек, муҳаббати ва бошдан кечирган қийинчиликлари ҳақида сўз юритди.

    Фото: Pinterest

    Она Ватан

    Николнинг ота-онаси асли австралиялик, лекин актрисанинг отаси олим бўлгани учун оила Америкага кўчиб келган. Никол туғилгач, унинг оиласи Гаваига кетишга мажбур бўлди. У тўрт ёшга тўлганда, ота-онаси ўз ватанига қайтиб кетди. Сўнгра Австралияда актрисанинг синглиси Антония дунёга келди.

    Фото: Pinterest

    Қўрқув

    Айтганча, актриса Австралияда яшашни ёқтирмасди, чунки у ерда капалаклар кўп бўлгани учун қўрқарди. Болалигида Никол доимо ҳашаротлар кўп жойлардан қочган. Кидман катта бўлганида бу муаммони ҳал қилишни хоҳлади ва атайлаб капалаклар кўп бўлган хонага кирди. Бироқ унинг фобияси сақланиб қолди.

    Қуёшдан қўрқиш

    Никол нафақат капалаклардан, балки қуёшдан ҳам қўрқади, чунки Австралияда ҳаво жуда иссиқ. Гап шундаки, актрисанинг оппоқ териси қуёш нури таъсирида тез куйиб кетиши мумкин. Шунинг учун у ҳали ҳам махсус аксессуарлардан фойдаланмасдан уйдан чиқмайди.

    Фото: Pinterest

    Уятчан қиз

    Кидман болалигида жуда камтар ва ҳатто уятчан бола бўлганини эслайди. Кўпчилик буни билиб, ҳайратда қолди, чунки ҳамма актрисани киришувчан одам сифатида билади.

    Кичик нуқсон

    Болалигида Никол дудуқланарди, шунинг учун гапиришга уяларди. Ота-она қизини комплексларни енгиб, муаммодан халос бўлиши учун театр студиясига юборишга қарор қилган. Вақт ўтиши билан Кидман дудуқланишдан тўхтади, шунингдек, студияни чиндан ҳам севиб қолди.

    Фото: Pinterest

    Муваффақиятсизликлар

    Кидман жуда ёшлигидан кастингларга боришни бошлади, у мусиқий фильмларда рол ижро этишни хоҳларди. Бир марта кастингдан ўтди, у ерда камбағал етим ролини ўйнаши керак эди. Бироқ у ролга тасдиқланмаган, чунки уни бундай қаҳрамон ролини ўйнаш учун жуда новча деб ҳисоблашган. Кейин Никол унга ҳеч бўлмаганда кичик рол беришни илтимос қилган ва охирида унга қўшиқнинг атиги тўрт мисрасини куйлашга рухсат беришган.

    «Ҳа, мен умидсизликка тушиб қолдим, лекин шу билан бирга бу мени даҳшатли куч билан қўзғатди! Худди шу рад этиш билан менинг ички оловимга ўтин ташлангандек. Мен 17 ёшга тўлгунга қадар қанча синовлардан ўтганман, санаб бўлмайди. 12 ёшимдан ўқиган актёрлик студиясига бориш учун эса иккита автобусга чиқишим керак эди. Ота-онам мени машинада олиб кетишни истамасди. Шу туфайли мақсадимга эришиш учун кўп куч ва матонат кўрсатишим керак бўлди. Аммо ўзимни театрда, шу дарсларда кўрганимда, дунёдаги энг бахтли боладек ҳис қилдим!» — деди юлдуз интервьюларининг бирида.

    Онага ёрдам

    Ўрта мактабни тугатгандан сўнг Никол коллежга борди ва у ерда санъат ва актёрлик бўйича таҳсил олди. Бироқ, у онасининг саратон касаллигига чалинганини билгач, ўқишни тарк этишга мажбур бўлди. Оилага моддий ёрдам бериш учун Кидман массаж курсларида иштирок этди ва қўшимча пул ишлаб топишни бошлади.

    Фото: Pinterest

    Мусиқага қизиқиш

    Никол 17 ёшида нафақат театр студиясида ўқиган, балки «Дивине Маднесс» мусиқий гуруҳининг солисти ҳам бўлган.

    Орзулар рўёби

    Бироқ Никол ўз истагини амалга оширди — у актриса бўлди. У 80 йилларнинг охирида фильмларда рол ўйнай бошлади ва тезда танилди. Американинг нуфузли нашрлари у ҳақида ёзди, у муҳим мукофотларга номзод бўлди ва янада муваффақиятли, яхши лойиҳаларда рол ўйнашга таклиф қилинди.

    Фото: Pinterest

    Кино учун қурбонликлар

    Актриса «Оскар» олган «Мулен Руж!» фильмининг суратга олиш жараёнида қовурғасини синдириб олди. Жароҳат Николнинг шериги Юань Макгрегор уни тасодифан тушириб юборгани сабабли юзага келган. Шунга қарамай, юлдуз суратга тушишда давом этди.

    Кейинроқ у корсети қаттиқ тортилганда яна бир қовурғасини жароҳатлаган, Кидманнинг ўзи эса баланд пошнали туфлисида туролмагани учун йиқилганида оёғини жароҳатлаган.

    Биринчи никоҳ

    «Момақалдироқ кунлари» картинасининг суратга олиш майдончасида Никол  Том Круз билан учрашди. Жуфтлик ўн йил бирга яшаб, ўғил ва қиз фарзанд асраб олишга муваффақ бўлди, аммо охир-оқибат улар ажрашишди. Уларнинг ажримига Томнинг саентологиядаги севимли машғулотлари ва болаларни тарбиялашга бўлган турли қарашлари туфайли баҳслашгани сабаб бўлгани ҳақда мис-мишлар тарқалди.

    «Мен бу таълимотни чин дилдан тушунишга ҳаракат қилган пайтим бўлди. Аслида, мен ҳеч нарсани мутлақ даражага кўтармайман. У ҳар доим изланувчан, янги билимларга чанқоқ, темпераментли ва жасур эди. Мен учун ҳеч ким ҳукм чиқармаслик жуда муҳим. Дадам ҳар доим: «Бағрикенглик энг муҳими», — дейди актриса.

    Том Круз ва Никол Кидман

    Крузнинг собиқ хотинининг башорати 

    Том Никол билан учрашишни бошлаганида, унинг собиқ рафиқаси, актриса Мими Рожерс энди Кидман ўз карьерасини қура олмаслигини, чунки у доимо таниқли жуфтининг соясида бўлишини айтган. Бироқ унинг башорати амалга ошмади, чунки актрисанинг ўзи муваффақиятга эриша олди ва Томдан кам бўлмаган таниқли ва севимли Голливуд юлдузига айланди.

    Янги бахтли никоҳ

    2005 йилда Никол австралиялик мусиқачи Кит Урбан билан учрашди ва бир йилдан кейин улар турмуш қурди. Улар ҳозирда ҳам бахтли.

    «Турмуш ўртоғим Кит ёнимда бўлса, мен ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. У билан мен дунёдаги ҳамма нарса ҳақида гаплаша оламан, у мени севади ва мен уни севаман. У билан учрашишдан олдин мен қўрқдим, кўп нарсадан қўрқдим, ҳаётим қандай ўтишини билмасдим. Унинг шарофати билан ўзимни ҳимоялангандек ҳис қиляпман», — дейди Кидман.

    Кит Урбан ва Никол Кидман

    Кит Урбан ва Никол Кидман
    Фото: Pinterest

    Қимматбаҳо совға

    Кит ҳақиқий романтик. У тўй куни у ўз севгилисига Эмили Бронтенинг  «Wутҳеринг Ҳеигҳц»нинг биринчи нашрини совға қилди, бу унга 200 000 долларга тушди.

    Асосий истак

    Актриса ҳаётидаги ҳамма нарсадан кўра она бўлишни хоҳларди. Аммо энг кучли истак бошқаларга қараганда кечроқ амалга ошди. «Менда доимо она бўлиш учун катта, ақл бовар қилмайдиган эҳтиёж бор эди», — деди Никол.

    Муваффақиятсиз ҳомиладорлик

    Бироқ, у она бўлишидан олдин бир неча марта ташқи ҳомиладорлик ва ундан айрилишни бошдан кечирди. Сунъий уруғлантириш туфайли 2008 йилда Никол ва Китнинг узоқ кутилган қизи — Сандей дунёга келди. 2010 йилда уларнинг иккинчи қизи Фейт суррогат она ёрдамида туғилди.

    Фото: Pinterest

    «Буни бошидан кечирган ҳар бир аёл биладики, бундай умидсизликлар осонгина депрессияга олиб келиши мумкин. Сандейга ҳомиладор бўлганимда мен ҳам ишонмадим: эҳтимоллик жуда паст эди. Мен унинг туғилишини ҳаётимдаги ҳақиқий мўъжиза сифатида қабул қиламан», — дейди Кидман.

    Хобби

    Никол қисқа ҳикоялар ёзишни яхши кўради ва ёшлигида ҳатто ёзувчи сифатида карьера қуришни ҳам ўйлаган. Бу уринишда уни отаси қўллаб-қувватлаб, унга кундалик юритишни ва ёзиш қобилиятини ривожлантиришни маслаҳат берган.

    Фото: Pinterest

    Катта гонорар

    Кидман Chanel бренди учун тўрт дақиқалик реклама ролигида рол ўйнагани учун деярли тўрт миллион доллар олган биринчи актриса бўлди. Бунинг учун у ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

    Ёш ва ҳаётга муносабат

    «Мен бу дунёда имкон қадар узоқ вақт қолишни хоҳлармидим? Албатта, ҳа. Ҳали жуда ёш болаларим борлиги учун ҳам. Аммо ҳаммамиз қарияпмиз. Бу ҳақда бирор нарса қилиш мумкинми? Айни пайтда яшаш ва шу билан бирга энг яхши нарсаларни намойиш этишга ҳаракат қилиш керак. Бахтли бўлиш лозим. Мен учун бу тушунча оиламнинг фаровонлиги, ўзим ва барча яхшиликни ўз ичига олади. Бу атрофда содир бўлаётган нарсаларни томоша қилмаслик, шунчаки кўздан кечирмаслик, балки содир бўлаётган воқеаларнинг иштирокчиси бўлишни англатади», — дея хулоса қилади Никол Кидман.

    Мавзуга доир:

    • Мила Кунис, Кейт Миддлтон, Том Круз : мухлислари билан оила қурган машҳурлар (фото)
    • Бир фильмда суратга тушгандан сўнг муносабатларига чек қўйган юлдузли жуфтликлар (фото)
    • Фарзандларининг машҳур бўлишига катта ҳисса қўшган фидойи оналар (фото)

    22.06.2022, 11:41   Изоҳ (0)   12149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Селим Байрактар — Сумбул оға ролини ўйнаган «Муҳташам юз йил» юлдузи бугун нималар билан банд? (фото)

    21.06.2022, 16:58

    Пике азоб чекмоқда, Шакира инвесторга айланди: Собиқ жуфтлик ажримдан кейин ўзини қандай ҳис қилмоқда?

    21.06.2022, 13:58

    Уйида зерикиш нималигини билмайдиган кўп болали машҳур оталар (фото)

    21.06.2022, 12:58

    «Сўйла, Қора денгиз» сериали юлдузи Ирем Ҳелважиўғли мухлисларига қандай совға тайёрламоқда?

    21.06.2022, 10:50

    Машҳур аёллар суратга тушиш вақтида мукаммал кўриниш учун фойдаланадиган лайфхаклар (фото)

    20.06.2022, 20:58

    Бир фильмда суратга тушгандан сўнг муносабатларига чек қўйган юлдузли жуфтликлар (фото)

    20.06.2022, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.