2022 йил июнь ойида 11 йиллик муносабатдан сўнг Шакира ва Херард Пике ажрашгани ҳақда хабар берилганди. Ажримнинг сабаби сифатида футболчининг хиёнат қилганлиги кўрсатилган. Шунингдек, қўшиқчи ва спортчининг муносабатлари аввалгидек эмаслиги ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалганди. Тез орада ушбу маълумот ҳам хонанданинг ўзи томонидан расман тасдиқланди, деб ёзади People Talk.
Журналистлар жуфтликнинг ажралишининг сабаби айнан нима эканлигини ҳали аниқлай олмаган. «Барселона» футбол клуби президенти Жоан Лапортанинг сўзларига кўра, Пике шахсий ҳаётида содир бўлган воқеалардан кейин руҳан қийналган. «Пике азият чекмоқда. Унинг бепарволиги ва бефарқлиги ҳақидаги янгиликларга эътибор берманг. У бошқача одам ва ҳозир жуда хавотирда», — деди Жоан.
Шунингдек, у мухлисларни Пикени қўлдан келганча қўллаб-қувватлашга чақирди. «Биз ҳаммамиз унга ёрдам беришимиз керак. Мен эса биринчи бўлиб унга муносиб равишда елка тутаман», — дея қўшимча қилди Жоан.
Шакира ҳақида нима дейиш мумкин? Севгилиси билан хайрлашгандан сўнг хонанданинг ишларида бироз ўсиш пайдо бўлди. У Magic Споон компаниясининг инвесторига айланди. Ушбу бренд бозорга 2019 йилда кирган бўлиб, Шакирадан ташқари компанияга Оделл Бекҳэм, Эми Шумер ва бошқалар сармоя киритган.
Изоҳ (0)