Машҳур турк актрисаси Ирем Ҳелважиўғли «Муҳташам юз йил» ва «Сўйла, Қора денгиз» сериалидаги роли ва кинодаги бошқа ижролари билан кўпчиликнинг кўнглидан жой олган. Актриса ёрқин истеъдодга эга ва турли хил образларни мукаммал тарзда ижро эта олади, деб ёзади «RusTurkey.com».
Яқинда журналистлар актрисадан қисқа интервью олишга муваффақ бўлди. Унга кўра, актриса тез орада янги лойиҳада иштирок этишини маълум қилган. У қисқа таътилдан сўнг дарҳол янги лойиҳа ҳақида батафсил айтиб беришга ваъда ҳам берган.
Журналистларнинг турмушга чиқишга тайёргарлик кўряпсизми, деган саволига актриса шундай жавоб берди:
«Севган инсоним билан муносабатларим яхши, лекин тўйни олдиндан эълон қилмайман, бу мухлислар учун кутилмаган совға бўлсин».
Эслатиб ўтамиз, Ирем ва Йўлач Ўздан Туркиянинг энг гўзал жуфтликларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)