• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Комил Алламжоновни 4,2 млн долларлик тилла ва бриллиант буюмларни Ўзбекистонга божсиз олиб кирганликда айблаган нашр ундан узр сўради

    2022 йилнинг бошларида Элтуз ва Uzmetronom нашрлари Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжоновни 4,2 миллион долларлик тилла ва бриллиант буюмларни божсиз олиб киришда иштирок этгани иддао қилинган мақолалар эълон қилган эди.

    Шундан сўнг Комил Алламжонов буни туҳмат деб атаб, «Uzmetronom.com» сайти асосчиси Сергей Ежков устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилганди.

    21 июнь куни Элтуз нашри мақоладаги иддаолар «тўлиқ тасдиғини топмагани важидан» ўз сайти ва тармоқлардаги барча саҳифаларидан олиб ташлаганини маълум қилди. Шунингдек, таҳририят мақолани қайта чоп этган нашрлар, жумладан Uzmetronom сайти ва унга Twitter’да ҳавола берган «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотини ўз қароридан расман хабардор қилган.

    «Мақолани бўлишган бошқа нашр ва аккаунтларнинг кўпчилигига бу борада расмий билдирги йўлланди. Ушбу баёнот билан мақолани чоп этишдан ҳеч бир шаклда ҳеч бир шахсни обрўсизлантириш ёки унга туҳмат қилиш қасд этилмаганини таъкидлаган ҳолда уни бўлишган, қайта чоп қилган бошқа нашр, канал ва саҳифа эгаларидан мақолани олиб қўйишларини сўраймиз.

    Мақоладаги иддаоларни қайта текшириш жараёнида биз билан ўзаро тушуниш асосида ҳамкорлик қилган томонлар, нашрлар ва якуний қароримизни ҳурмат қилган Элтуз ўқувчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шунингдек, таҳририят репутацион зарар учун мақолада кўрсатилган шахс Комил Алламжоновдан узр сўраган ҳолда, унинг Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги саъй- ҳаракатларига омад тилайди.

    Таҳририят Германия қонунчилиги асосида суд томонидан тайинланиши мумкин бўлган жаримани тўлашга тайёрлигини билдиради», – дейилади Элтуз нашри хабарида.

    Бунинг ортидан Комил Алламжонов видеомурожаат қилиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

    «Сўз эркинлиги ҳамма хоҳлаган нарсасини гапириши мумкин дегани эмас: шахснинг қадр-қиммати, бирор бир шахс ҳақидаги маълумот берилса, у албатта ишончли далилларга суянилган бўлиши керак. Туҳмат, ҳақорат ҳеч қайси давлатда, ҳеч қайси жамиятда мумкин эмас. Бунга жавобгарлик белгиланган. Шу жумладан Ўзбекистон қонунчилигида ҳам.

    Ўйлайманки, мен билан боғлиқ ҳолатлар барча учун намуна бўлади. Яна бир марта айтаман, сўз эркинлиги бу ҳамма нарса мумкин дегани эмас, унинг тартиб-қоидаси бор, ўзига яраша этикаси бор. Унга амал қилсаккина биз ҳеч қачон ютқазмаймиз», – деди Алламжонов.

    21.06.2022, 23:14   Изоҳ (0)   11280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чироқчилик мактаб ўқувчиси вазир эътирофига сазовор бўлди. У 6 ёшли болани қудуқдан чиқариш ишида қатнашганди

    21.06.2022, 22:59

    Ўзбекистонда жорий чўмилиш мавсумида 60 нафарга яқин фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлди

    21.06.2022, 22:39

    «Россия» авиакомпанияси Москва ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди

    21.06.2022, 22:28

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ОАВ учун брифинг ўтказди

    21.06.2022, 22:24

    Наманганда Nexia ва Lacetti тўқнашди

    21.06.2022, 21:46

    Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилди

    21.06.2022, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.