Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги—2022 мусобақасининг финал баҳсида Саудия Арабистони мезбон Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида енгиб, чемпионликни қўлга киритди.
Финалдан кейин мусобақанинг энг яхшилари аниқланди. Саудияликлар футболчиси Айман Яҳё турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Футболчи мусобақада давомида учта голга муаллифлик қилди.
Мусобақанинг энг яхши дарвозабони номига Наваф ал-Ақиди лойиқ кўрилди. Саудия Арабистони посбони Осиё Кубогида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.
Фейр-плей соврини ҳам Саудия Арабистонига насиб этди.
Изоҳ (0)