Mercedes пилоти Льюис Ҳемилтон Sunday Times томонидан тузилган хайрия ишлари маълумотлари асосидаги рейтингдан жой олди.
Манбага кўра, пойгачи 2022 йилда хайрия ишларига деярли 25 миллион доллар сарфлаган. Льюис ушбу рўйхатда 5-ўринни эгаллаган.
Қайд этилишича, Ҳемилтон энг кўп маблағни таълим, ёшлар ва бандлик соҳаларини қўллаб-қувватлашга ажратган.
37 ёшли Льюис Формула-1 нинг етти карра чемпиони ҳисобланади. 2022 йилда британиялик пойгачи 8 та пойгадан сўнг 62 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)