Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Пентагон Россия кучларининг «баъзи ҳаракатлари»дан кейин Сурияда Россия билан бевосита ҳарбий тўқнашув юзага келиши эҳтимолидан хавотирда. Бу ҳақда The Wall Street Journal юқори мансабли америкалик ҳарбийларга таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Россия қўшинлари шу ой Сурияда АҚШ раҳбарлигидаги коалицияга қарши бир қатор операциялар ўтказди, улардан бири шу ҳафта мамлакатнинг жанубий қисмида стратегик жойлашган базада бўлиб ўтди», — деди газета манбалари.

Россия мавжуд алоқа линияси орқали Америка томонини зарба ҳақида огоҳлантирган, шу сабабли талафотлар бўлмаган, деди газета манбалари. Шу билан бирга, улар бу «бевосита зиддиятни келтириб чиқариши», «хатолик эса Сурияда Америка ва Россия кучлари ўртасидаги ғаразли низога айланиб кетиши мумкин»лигини таъкидлади.

WSJ манбалари аниқлик киритишича, авиазарбалар Суриянинг жануби-шарқда Иордания билан чегараси яқинида жойлашган гарнизога берилган.

Америка қўшинлари Сурия ҳудудига 2011 йилда, фуқаролар уруши бошида кирганди, орадан етти йил ўтиб, 2018 йил декабрида ўша пайтдаги АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан ҳарбийлар олиб кетилишини эълон қилди. У ушбу қарорни ИШИД жангариларининг асосий қисми тор-мор қилингани билан изоҳлади.

Айни вақтда Сурия ҳудудида америкалик ҳарбий мутахассисларнинг чекланган контингенти қолди, улар қуролли мухолифатга кўмаклашмоқда. Сурияда қарийб 900 нафар америкалик ҳарбийлар бўлиб, улар Ат-Танф базасига ва шарқий конларга жойлаштирилган.

Россиянинг БМТ ҳузуридаги дипломатик миссияси Сурияда Америка контингентининг бўлиб туришини «истило» деб атаб, америкалик ҳарбийлар «нефть ўғирлаш» билан шуғулланаётганини, минтақада эса «қонунсизлик ҳудуди» юзага келганини таъкидлади. «Суриядан у ерда ноқонуний тарзда бўлиб турган барча хорижий кучлар зудлик билан олиб кетилишини талаб қиламиз», — деган эди Россия доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский январь охирида БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида.

Россия ташқи разведка хизмати февралда Америка махсус хизматлари Сурияда «уйқудаги» экстремистларни маҳаллий хавфсизлик кучлари ҳамда Россия ва Эрон ҳарбийларига қарши акцияларга йўналтириш нияти ҳақида маълум қилди. «Россия ташқи разведка хизматига келиб тушаётган маълумотлар АҚШ маъмурияти Сурия ҳудудида Америка ҳарбийларини сақлаб қолиб, бу мамлакатда вазият барқарорлашишига йўқ қўймасликка интилаётганидан дарак бермоқда», — деганди идора.

Аввалроқ Туркия Сурияда аксилтеррор операциясини бошлаган, бунга АҚШ ва Россия ўз норозиликларини билдирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар