АҚШ президенти Жо Байден жума куни мамлакатда ёқилғи нархини барқарорлаштириш устида иш олиб бораётганини айтди ва бошқа давлатларни ҳам бу борада ҳамкорлик қилишга чақирди.
«Украинадаги вазият ёқилғи нархининг ошишига олиб келди. Ҳаммага маълумки, бу бутун дунёдаги инсоблар ҳаётига таъсир қилди. Муаммо долзарб ва биз уни ҳал қилиш устида ишлаяпмиз. Мен бошқа давлатларни ҳам бу ишда бизга қўшилишга чақираман» — дейди Байден Оқ уй томонидан эфирга узатилган нутқида.
Президент АҚШ узоқ муддатли истиқболда энергия нархини етарли даражада пасайтиришга эриша олишини таъкидлади.
Изоҳ (0)