• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи яширин туннеллар қазиган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларини боғлайдиган яширин ерости йўлларини аниқлади. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар қилди.

    Қайд этилишича, ДХХнинг Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан 22 январь куни тезкор тадбир ўтказилган. Унда катта миқдордаги чет эл валюталарини ноқонуний равишда хорижга чиқариш билан шуғулланувчи трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Уларнинг навбатдаги 1 миллион 641 минг 106 долларни Қирғизистонга ноқонуний чиқариш режасининг олди олинган.

    Тезкор тадбир давомида Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳридаги «З.М.Бобур» МФЙда яшовчи гуруҳ аъзосининг (1990 йилда туғилган) яшаш манзили кўздан кечирилган. Натижада унинг ҳовлисида эни 1 метр квадрат, чуқурлиги 12—12,5 метр ва узунлиги 150 метр бўлган, Қирғизистонга ноқонуний ўтиш учун махсус қазилган ерости йўли борлиги маълум бўлган.

    Бундан ташқари, мазкур туманнинг «Бирлик» МФЙда жойлашган, гуруҳ аъзоларидан яна бирига тегишли хонадон ҳовлисида эса эни 1 метр квадрат, чуқурлиги 10—12 метр, узунлиги 400—420 метр атрофидаги иккинчи ерости йўли борлиги аниқланган. Ушбу ерости йўлига қўлбола пўлат изларда ҳаракатланувчи кичик ҳажмли, электродвигателли аравача ўрнатилган.

    2 нафар Ўзбекистон ва 6 нафар Қирғизистон фуқароларидан иборат уюшган жиноий гуруҳга Қирғизистонда (1974 йилда) туғилган шахс етакчилик қилган.

    Гуруҳ аъзолари ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборига тушмаслик мақсадида, ўзаро мулоқотда шартли сўзлашув усулини қўллашган. Улар Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара-божхона постидан декларация тўлдирган ҳолда катта миқдордаги валюта қимматликларини мамлакат ҳудудига олиб кириб, сўнгра пулларни ерости йўли орқали Қирғизистонга қайтариб, олиб чиқиб кетган. Тўлдирилган декларациядан эса Тошкент ва Қўқон шаҳарларидан хорижий валюталарни ташишда йўлларда кузатиладиган эҳтимолий текширувларда фойдаланишган.

    Ҳолат юзасидан гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида уларнинг ноқонуний фаолиятлари ашёвий далиллар асосида ўз исботини топган.

    25 май куни жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг ҳукмига кўра, қонунбузарларга нисбатан 6 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

    Шунингдек, ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан 5 февраль куни тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Натижада Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳридаги «З.М.Бобур» МФЙда яшовчи бошқа бир фуқаронинг уйида ҳам қўшни давлат ҳудудига олиб ўтувчи яширин ерости йўли борлиги аниқланган.

    У ҳам қирғизистонлик шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ўзбек-қирғиз давлат чегарасини ажратиб турувчи Шаҳрихонсой канали остидан ўтувчи, чуқурлиги тахминан 16 метр, узунлиги 70 метр бўлган ерости йўли қазиб, уни махсус электр ёритгич тизими ва кислород билан таъминловчи ускуналар билан жиҳозлаган.

    Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ушбу учта ерости йўллари орқали катта миқдордаги чет эл валюталари Ўзбекистондан қўшни давлатга олиб чиқилиб, турли хил товар-моддий бойликлар мамлакатга олиб кирилган.

    Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари доирасида жорий йилнинг апрель ойида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари номига, аниқланган учта ерости йўлларининг Қирғизистон томонида жойлашган манзиллари ва уларнинг ташкилотчилари тўғрисида тегишли маълумотлар юборилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.

    Кейинчалик, жорий йилнинг май—июнь ойларида қўшни давлат вакиллари томонидан ўз ҳудудларида ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу яширин ер ости йўллари фаолиятига чек қўйилган.

    Эслатиб ўтамиз, май ойида ҳам Қорасув туманида Қирғизистон ва Ўзбекистонни ерости йўли орқали боғлаб турувчи туннел топилгани хабар қилинганди. Ушбу туннел аниқланган ҳудуд эгаси Жалолобод туманининг «Қизилжар» посёлкасидаги руҳий касалликлар шифохонасида даволанаётгани сабаб унга нисбатан қайта тиббий текширув ўтказиш режалаштирилган.

    7 июнь куни ҳам Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан Ўзбекистон билан чегарада 155 метрлик ерости туннели аниқланган. 13 июнь куни учинчи туннел ҳам топилган. У орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга валюта ва товарлар олиб ўтиш режалаштирилган. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, ҳозирда тергов давом этмоқда.

    17.06.2022, 21:02   Изоҳ (0)   26018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон қурилиш соҳасига Япония мутахассисларини жалб қилади

    17.06.2022, 20:57

    «Биз давлат бўлиб, ақлимизни, кучимизни ишга солиб, бу касалликларни енгишимиз керак» — Шавкат Мирзиёев

    17.06.2022, 20:07

    Самарқандда тез ёрдам машинаси ва «Жигули» тўқнашиб кетди

    17.06.2022, 19:56

    Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди (видео)

    17.06.2022, 19:50

    «Ўзбекнефтгаз»: Қашқадарё ҳудудидаги газ ҳайдаш агрегатлари ва технологик қурилмалар меъёрий иш режимидан авариявий ҳолатда тўхтади

    17.06.2022, 19:35

    "Қилган иши учун уришиб қўйишим мумкин, аммо хотинимга жазо бермайман" – Самарқандда ўз боласини вахшийларча калтаклаган аёл воқеаси ўрганилди (видео)

    17.06.2022, 19:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.