• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз давлат бўлиб, ақлимизни, кучимизни ишга солиб, бу касалликларни енгишимиз керак» — Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, давлат раҳбари бу муассасанинг эски биносини ўтган йили 14 майда бориб кўрган. У пайтда шифохона Республика гематология маркази бўлиб, катталарга ҳам, болаларга ҳам бир жойда хизмат кўрсатилган. Дори таъминоти етарли бўлмагани, химия терапия усуллари йўлга қўйилмагани сабабли даволаниш самарадорлиги 30 фоиздан ошмаган.

    Шу сабабли янги муассаса учун Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Арнасой кўчасида қурилган янги бино берилган ва жорий йил январдан иш бошлаган.

    Давлат раҳбари бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишган. Янги марказда ўринлар сони олдинги 85 тадан 160 тага етказилган. Бемор бола ва унинг ота-онаси учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган. Бугунги кунда 101 нафар бола даволанмоқда. 130 дан ортиқ шифокор, жумладан, 38 нафар илмий ходим ва юзлаб ҳамшира ишламоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Болалар онкогематологияси, гематология, онкология, реанимация, гемодиализ ва плазмоферез бўлимлари, стационар ва маслаҳат поликлиникаси замонавий жиҳозланган. Бу йил аввалгиларига қўшимча 14 турдаги асбоб-ускуна келтириб ўрнатилган.

    Дори воситалари билан таъминлаш даражаси ҳам оширилган. 2016 йилда бунинг учун 2 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилган. Ҳозир бу миқдор қарийб 60 баравар оширилиб, 170 миллиард сўмга етган. 91 турдаги онкогематологик дори воситалари давлат ҳисобидан бепул берилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Чет эллик консултантлар жалб этилиб, даволаш ва диагностика стандартлари янгиланган. Жумладан, ўзак хужайралари трансплантацияси сони ошган. Молекулар генетика, иммуногистохимия каби мураккаб ташхислар шу ернинг ўзида йўлга қўйилган. Илгари бунинг учун намуналар Ҳиндистон, Туркия, Россия каби давлатларга текшириш учун юборилган.

    Бу ерда «Замин» фонди томонидан 40 ўринли мактаб ва 30 ўринли боғча ташкил этилган. «Меҳрли мактаб» ва «Илк қадам» номли ушбу муассасаларда болалар билим олади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент марказда даволанаётган болалар ва уларнинг оналарига далда берган.

    «Ёнингизга яна келишдан мақсадим — сизларга куч бериш, умидни икки карра кўпайтириш. Бу ҳаммамизга синов. Биз давлат бўлиб, ақлимизни, кучимизни ишга солиб, бу касалликларни енгишимиз керак. Ота-оналарга кўмак бериб, болаларнинг дардига малҳам бўлиб, уларни соғайтиришимиз зарур», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу ерда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини кенгайтириш режалари тўғрисида маълумот берилган. Унга кўра, гемапоэтик ўзак ҳужайраларини аллоген ва аутологик трансплантация қилиш учун 2 та асептик бино, ҳудудлардан узоқ муддатга келадиганлар учун 200 ўринли хостел барпо этилади. Йил якунигача марказга яна 67 турдаги жиҳозлар келтирилади.

    «Бу соҳа юртимизда янги тизим. Энди уни ҳудудий шифохоналардаги шундай бўлимлар билан боғлаб, касалликларни эрта аниқлаш зарур. Қуйи поғонада скринингни кенгайтириб, ‘касалликдан олдин юриш’ керак», — деган президент.

    Ушбу марказ негизида илмни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланган.

    «Бинода шароит бор, муваффақият йўқ. Муваффақият илмда! Шунинг учун бу ер касаллик омилларидан тортиб, самарали даволаш услубларигача ўрганиш бўйича илмий марказ бўлиши керак. Вилоятлардаги тиббиёт ходимлари келиб, малака оширсин», — деган давлат раҳбари.

    Бу соҳа ривожланган Германия тажрибаси асосида даволаш протоколини янгилаш, мутахассислар жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди (видео)

    17.06.2022, 20:07   Изоҳ (0)   17007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда тез ёрдам машинаси ва «Жигули» тўқнашиб кетди

    17.06.2022, 19:56

    Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди (видео)

    17.06.2022, 19:50

    «Ўзбекнефтгаз»: Қашқадарё ҳудудидаги газ ҳайдаш агрегатлари ва технологик қурилмалар меъёрий иш режимидан авариявий ҳолатда тўхтади

    17.06.2022, 19:35

    "Қилган иши учун уришиб қўйишим мумкин, аммо хотинимга жазо бермайман" – Самарқандда ўз боласини вахшийларча калтаклаган аёл воқеаси ўрганилди (видео)

    17.06.2022, 19:08

    «Фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатлар фундаментал ўзгариши керак». Расул Кушербаев янги Конституциядан нималар кутаётганини маълум қилди

    17.06.2022, 18:49

    Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетига ректор тайинланди

    17.06.2022, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.