• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    "Қилган иши учун уришиб қўйишим мумкин, аммо хотинимга жазо бермайман" – Самарқандда ўз боласини вахшийларча калтаклаган аёл воқеаси ўрганилди (видео)

    Ижтимоий тармоқларда аёл ёш гўдагига шафқатсиз муносабатда бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Воқеа Самарқанд вилояти Пайариқ тумани 1-сон Челак шифохонасида содир бўлган. «Дарё» мухбири ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида журналистик суриштирув олиб борди.

    Маълум бўлишича, бемор боланинг онаси 1988 йилда туғилган Малоҳат Нишонова Пайариқ туманинг «Бошқўрғон» маҳалласида яшайди. 2020 йилда туғилган фарзанди болалар серебрар фалажи касаллиги билан оғриган. 14 июнь куни Малоҳат Нишонова фарзандига муолажа олиш учун шифохонага олиб келган.

    «Болани тан жароҳати олганлиги ёки уни урганлигини ўз кўзим билан кўрмадим. Палатасида бирга даволанаётган оналар кўриб, боласини урмаслигини тушунтирган. Улар бизга ҳам боласини уряпти, деб айтган эди. Биз кириб аёлга тушунтирдик, болани ургани билан яхши бўлмаслигини, вақти билан даволанса, яхши бўлиб кетиши ҳақида айтдик. Шу ҳолат қайтарилаверса, эртага оналикдан ҳам маҳрум қилинишинг мумкин, қолаверса, руҳий ҳолати ҳам яхши эмас, деган хулосага ҳам келиб қолиши мумкин деб тушунтириб айтдик», — дейди 1-сон Челак шифохонаси болалар бўлими бошлиғи Фахриддин Дўсматов.

    Фахриддин Дўсматовнинг таъкидлашича, аёл ҳеч қандай руҳий касал эмас. Шифокорлар билан суҳбатда барча саволларга аниқ жавоб берган.

    «Аёлнинг ҳуши ўзида. Неврологик ёки психологик касалликлари йўқ. У билан гаплашганимизда туғилганидан бери касалликдан боши чиқмаслиги, касал болага қарашдан чарчаб кетганлигини айтди. Аёл руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турмаган», — дейди Фахриддин Дўсматов.

    «Бошқўрғон» маҳалласи раиси Эркиной Худойбердиеванинг айтишича, Малоҳат Нишонова фарзандларига меҳрли. Оиласида ҳеч қачон жанжал бўлмаган. Бола 24 соат ухламагани учун ҳам она болага қарашдан чарчаб қолган.

    «Малоҳат Нишонованинг яна икки нафар фарзанди бор: бир ўғил, бир қиз. Оиласи тинч. Болаларга меҳрли, яхши она. Фарзанди 2020 йил октябрь ойида туғилган. У ногирон. Ҳар доим иситмаси баланд бўлади. Шифохоналарда мунтазам равишда боласини даволатади.

    Бола 24 соат ухламайди. Онанинг болага қараш шароити оғир. Она касал болага қараб жуда ҳам чарчаб кетган. Ҳозир нафақат болага, балки онасига ҳам ёрдам керак. Ҳаттоки овқат еса ҳам турмуш ўртоғи билан навбатлашиб, болага қараб овқатланиб олишади», — дейди Эркиной Худойбердиева.

    Боланинг отаси Ғулом Нишоновнинг айтишича, фарзанди 7 ойлик туғилган. Турмуш ўртоғи нафақат ўзининг, балки бошқа болаларга ҳам ҳеч қачон қўпол муносабатда бўлмаган.

    «Уйда ҳеч қачон бундай воқеа бўлмаган. Оилада яхшимиз. Ўз боласини ҳам, бошқанинг боласини ҳам бирор маротаба уришмаган. Ҳаммасини яхши кўради. Ҳали ҳолат юзасидан турмуш ўртоғим билан гаплашишга ҳам улгурмадим. Унинг ўзи ҳам билмай қолган. Видео ижтимоий тармоқларга чиқиб, уйга участкавойлар борганидан кейин билган. Қилган иши учун уришиб қўйишим мумкин, аммо унга жазо бермайман. Бола чарчатиб қўяди. Мени ўзим ҳам кеча эрталабгача қараб чиқдим. Ҳар куни шу аҳвол. Ҳар куни ё мен, ёки турмуш ўртоғим ухламайди. Туғилганидан буён аҳвол шу», — дейди Ғулом Нишонов

    Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    «Бола айни пайтда Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига ётқизилган. Бош шифокор Маматқул Азизовнинг айтишича, шифохона томонидан бола оталиққа олинган. Боланинг аҳволи оғир: бу касаллиги билан боғлиқ. Болада сепсис белгилари бор. Иситмаси баланд, озғин, оқсил етишмовчилиги бор. Ҳозир бола даволаниши учун реанимация бўлимига ётқизилган. Унда ҳеч қанақа жароҳат изи йўқ. Кўкариш ёки қаттиқ уриш белгилари кўринмайди. Бола шифохонага ётқизилганлиги учун фақатгина уколларнинг ўрни бор. Боладан тўлиқ таҳлиллар олинди. 2021 йилнинг сентябрь ойида ҳам бола бизда даволанган. Онасининг бундай хатти-ҳаракатини видеога кўрганимиздан сўнг суриштирув ишлари олиб бордик. Даволанган бўлимнинг барча ходимлари билан гаплашдик, онасида аввал бундай ҳаракат кузатилмаган», — дейди Маматқул Азизов.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарёда ота 2 ёшли ўғлини уриб, комага туширди. У аввалги икки турмушидан бўлган фарзандларини ҳам калтаклаб келган
    • Андижонда она боласини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда

    17.06.2022, 19:08   Изоҳ (0)   47296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатлар фундаментал ўзгариши керак». Расул Кушербаев янги Конституциядан нималар кутаётганини маълум қилди

    17.06.2022, 18:49

    Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетига ректор тайинланди

    17.06.2022, 17:38

    Марказий банк долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

    17.06.2022, 17:14

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол ва ёмғир ёғиши сабаб фуқароларга мурожаат қилди

    17.06.2022, 17:13

    Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

    17.06.2022, 16:55

    «Битирувчиларнинг 86 фоизи иш билан таъминланяпти» — олий таълим вазири

    17.06.2022, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.