Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида 17 июнь куни «Ваз-2106» ва тез ёрдам машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куни Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли ҳамда Нарпай кўчалари чорраҳасида содир бўлган. «Ваз-2106» ҳамда Toyota тез ёрдам транспорт воситалари тўқнашиб кетган. Воқеа вақтида тез ёрдам машинаси ичида беморлар бўлмаган.
ЙТҲ оқибатида машиналарга шикаст етган, жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)