• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сув омборимиз аслида ҳали сиғимининг бешдан бирига ҳам тўлмаган эди». «Дарё» мухбири Намангандаги сув сизиши кузатилаётган «Ертикон» сув омборига борди

    Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Ертикон» сув омбори тўғони остидан сув сизиб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев мазкур сув омборига бориб, ҳодиса тафсилотларини ўрганди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Сув омборига борганимизда вилоят ФВБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Дилмурод Абдураҳманов ва бошқарманинг бир гуруҳ ходимларини учратдик. Абдураҳманов буни ушбу сув омборида мутахассислардан иборат узлуксиз ишловчи кузатув пости ташкил этилгани билан изоҳлади.

    «Жорий йил 13 июнь куни бошқарма навбатчилик қисмига Косонсойдаги сув омборидан сув сизаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бошқарма бошлиғи, генерал майор Қосимали Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Ҳозирда ФВБ ходимлари, сув хўжалиги мутахассисларидан иборат мазкур ишчи гуруҳ сув сизишининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. ‘Ертикон’ сув омбори 20 миллион куб сув сақлашга мўлжалланган, ҳолат аниқланган кун сув омборида 3,6 миллион куб сув бўлган. Яъни сув омбори бешдан бирига ҳам тўлмаган. Ҳозир бу ерга сув киритиш ишлари тўхтатилган, тўпланган сув экин майдонларини суғоришга чиқариляпти. Шундан кейин сув сизиши ҳам деярли тўхтади. Ҳозир омборда 3,2 миллион куб атрофида сув қолди. Тўғонда ёриқ ёки дарз кетган жойлар кузатилмади», — дейди Дилмурод Абдураҳмонов.

    Наманган вилоят ФВБ бошлиғининг ўринбосари Дилмурод Абдураҳманов.

    Наманган вилоят ФВБ бошлиғининг ўринбосари Дилмурод Абдураҳманов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маълумот учун, «Ертикон» сув омбори 1991 йилда фойдаланишга топширилган ва дастлаб 12,4 миллион куб сув сиғимига мўлжалланган. Косонсой туманида сув танқислигини олдини олиш мақсадида 2017 йили сув омбори сиғимини 20 миллион кубга етказиш бўйича янги лойиҳа тайёрланган ва 2017—2019 йилларда қурилиш ишлари олиб борилган. Сув омбори тўғонининг узунлиги 1028 метр, эни 150 метр, баландлиги эса 32 метр.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Сув омбори бошлиғи Зоҳиджон Аҳмедовнинг айтишича, 2022 йилдан бошлаб омбор қувватини лойиҳада кўрсатилган даражага олиб чиқиш мақсадида сув тўплаш ишлари бошланган. Дастлаб сув сиғими 420 минг кубдан 2 миллионга, сўнг 3 миллионга етказилган. Сиғим 3,6 миллион кубга етганида омборнинг сув чиқариш иншооти томонида сув сизиши ҳолати кузатилган. Шундан сўнг омборга сув киритиш тўхтатилган.

    «Ертикон» сув омбори бошлиғи Зоҳиджон Аҳмедов.

    «Ертикон» сув омбори бошлиғи Зоҳиджон Аҳмедов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Зоҳиджон билан сув сизиши кузатилган ҳудудга ўтдик. Сув чиқариш иншооти ёнида милтиллаб чиқиб турган сув томчиларига кўзимиз тушди. Уларни бир ўзанга солиш учун илонизи кўринишида чуқурча ҳам ковлаб қўйилганди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Кўриб турибсиз, сизаётган сув хавотир оладиган даражада эмас. Ўзаннинг охирига бориб, сув тўпланган жойни ўлчасак, 6 сонияда бир литр сув чиқяпти. Қолаверса, сизаётган сув ҳам тиниқ ҳолатда. Лойқа бўлганида хавотирга тушса арзирди. Ҳудудда аҳоли хонадонлари йўқ, атроф боғ ва экин-тикин майдонларидан иборат. Кўнгилни тўқ қиладиган жиҳати шундаки, тўғонимиз жуда мустаҳкам — олди қисми мембранали ва бетонланган. 24 та пезометр қурилмамиз бор, уларнинг ёрдамида сув босими ва намлик даражасини кузатиб боришимиз мумкин», — дейди Зоҳиджон Аҳмедов.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Ертикон» сув омборига сафаримиз давомида бизга ҳамроҳлик қилган Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Қосимовнинг қайд этишича, соҳа ходимлари Сардоба сув омборидаги юз берган ҳолатдан керакли хулоса чиқарган ва ҳушёрликни оширган.

    Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Қосимов.

    Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Қосимов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Наманганда жами 8 та сув омбори бор ва уларнинг ҳолати ҳар чоракда мутахассислар томонидан камида икки маротаба текширилади. Текширув давомида аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этишга қаратилади. Косонсойдаги сув омборида кузатилган ҳолат бу борадаги сергакликни сусайтирилмагани айни муддао бўлганини кўрсатмоқда», — дейди Илҳомжон Қосимов.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Ертикон» сув омбори омбори бошлиғи Зоҳиджон Аҳмедовнинг билдиришича, омбордан сув чиқариш тўлиқ тўхтаб, сув сиғими дастлабки ҳолатига қайтганидан сўнг ҳудуддаги сув сизаётган жойлар аниқланиб, юқори босим остида цементлаш ишлари олиб борилади. Муаммо қолмаганига узил-кесил ишонч ҳосил қилинганидан кейингина сув омборига яна сув тўплаш ишлари бошланади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Мавзуга доир: Намангандаги сув омбори тўғони остидан сув сизиб чиққани аниқланди

    16.06.2022, 20:18   Изоҳ (0)   23017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда келин ҳомиладорлиги сабаб муддатидан олдин никоҳлар энг кўп қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

    16.06.2022, 19:58

    Наманган вилояти ИИБ Уйчи туманида содир бўлган катта жанжал юзасидан маълумот берди

    16.06.2022, 19:06

    Сирдарёда Тожикистоннинг «Ўратепа»сига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди

    16.06.2022, 17:38

    Тошкент—Волгоград—Тошкент йўналишида йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

    16.06.2022, 17:13

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    16.06.2022, 16:23

    Аграр университетининг собиқ ректори қамоқда экани ва унга нисбатан тергов олиб борилаётгани маълум қилинди

    16.06.2022, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.