Наманган халқаро аэропортидан Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига 16 та авиарейс амалга оширилади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Наманган — Мадина йўналишидаги парвозлар жорий йил 19 июндан бошланиб, 23 июнгача, яъни 4 кун давом этади. Фарғона водийсидан Ҳаж зиёратига йўл олганлар Намангандан учиб, зиёрат якунлагандан сўнг яна Наманганга қайтиб келади.
Парвозлар Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing-767 русумли ҳаво кемасида амалга оширилади. Ҳар бир рейсда 245 нафар зиёратчи бўлиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, «Ҳаж-2022» дастури рейслари мамлакатнинг 7 та — Тошкент, Самарқанд, Нукус, Урганч, Наманган, Қарши ва Бухоро аэропортларини қамраб олади. Энг кўп авиарейслар Наманган халқаро аэропорти ҳисобига тўғри келмоқда.
Изоҳ (0)