Coca-Cola компаниясининг Россиядаги дистрибютори (ишлаб чиқарувчи номидан маҳсулотларни сотиш ва кафолатли хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган корхона ёки шахс) Coca-Cola ҲБC (Coca-Cola Ҳеллениc) энди Россияда Coca-Cola ва бренднинг бошқа ичимликлари ишлаб чиқармаслиги ва сотилмаслигини маълум қилди.
Баёнотда айтилишича, дистрибюторнинг Россиядаги барча харидорлари ҳозирда ичимлик захираларини бўшатиш жараёнида, деб хабар бермоқда Reuters.
Россияда Coca-Cola ҲБC Coca-Cola ва унинг кичик турларидан ташқари Фанта, Sprite, Powerаде, Schweppes, Бурн, BonAqua water, Добрый шарбати, Pulpy, Rich, Моя Семья, Innocent ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
Coca-Cola ҲБC Russia компанияси The Coca-Cola Company брендлари остида энг йирик ичимликлар ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Coca-Cola ҲБC гуруҳининг бир қисмидир. Россияда компаниянинг жами ўнта заводи мавжуд.
Март ойида Coca-Cola Украинадаги ҳарбий амалиётлар туфайли Россиядаги фаолиятини вақтинча тўхтатаётганини эълон қилган эди. The Coca-Cola Company бош директори Жеймс Квинси май ойи бошида компания Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетиши мумкинлигини истисно қилмаганди.
Изоҳ (0)