Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистон томонини Тоғли Қорабоғ мақоми масаласини кўтаришни тўхтатишга чақирди ва Қорабоғ ҳудудининг сўзсиз Озарбайжонга тегишли эканлигини таъкидлади. Баҳсли минтақа мақоми ҳақидаги ҳар қандай баёнот, Алиевнинг фикрича, муаммоларга олиб келади ва Озарбайжон томонидан тарихни қайта ёзишга уриниш сифатида баҳоланади.
«Тоғли Қорабоғнинг мақоми масаласи кўтарилмаслиги ҳақида оғзаки келишув бор эди. Аммо, афсуски, биз Арманистон ҳукуматининг Тоғли Қорабоғ мақоми ҳақидаги баёнотларини эшитамиз, бу келишувга мутлақо тескари. Тоғли Қорабоғ мавжуд эмас. Тоғли Қорабоғ автоном вилояти 1991 йил охирида Озарбайжон парламенти қарори билан тугатилган. Бизнинг ҳудудимизда бундай маъмурий тузилма йўқ», — деди президент Алиев Боку глобал форумидаги чиқишида.
«Агар Арманистон бизнинг ҳудудий яхлитлигимизни шубҳа остига қўйишда давом этса, Озарбайжоннинг Арманистон ҳудудий яхлитлигини шубҳа остига олишдан бошқа чораси қолмайди», — дейди Илҳом Алиев
Шунингдек унинг қўшимча қилишича «Озарбайжон «тарихий нуқтаи назардан» Арманистон ҳудудларига даъво қилиш учун кўпроқ ҳуқуқларга эга, чунки 1920 йилнинг ноябрида совет ҳукумати «мамлакатимизнинг тарихий қисми — Зангезурни тортиб олган ва Арманистонга қўшиб берган».
Қисқа нисбий барқарорлашувдан сўнг 2022 йилнинг март ойида Тоғли Қорабоғ мақоми атрофидаги вазиятнинг қайта кескинлашиши бошланган эди. Апрель ойида Арманистон ҳукумати Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олишга тайёрлигини билдирган, шундан сўнг пойтахт Ереванда норозилик ҳаракати кучайганди.
Мавзуга доир:
- «Озарбайжон ўз манфаатлари ҳисобга олинмаса, Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олмайди» — Илҳом Алиев
- Пашинян ва Алиев ташқи ишлар вазирларига тинчлик музокараларига тайёргарлик кўришни буюрди
- Россия Озарбайжон ўз қўшинларини Тоғли Қорабоғдаги қишлоқдан олиб кетганини маълум қилди. Боку буни рад этмоқда
Изоҳ (0)