• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Олигополиядан эркин рақобатга — Ўзбекистон цемент бозори қандай ўзгарди?

    2010 йиллар бошида цемент ишлаб чиқариш Ўзбекистоннинг учта ҳудудида жамланган бўлиб, республикадаги жами цемент маҳсулотининг 46,3 фоизи Навоий, 37,9 фоизи Тошкент ва 15,8 фоизи Фарғона вилоятларида ишлаб чиқарилган.

    Фото: Gharpedia

    Фото: Gharpedia
    Умуман олганда, ўша даврда республикада атиги 4 та цемент ишлаб чиқарувчи корхона фаолият кўрсатган. Соҳадаги улушларнинг миқдорий кўрсаткичлари юқори бўлиб, бу бозорнинг олигополистик ҳолатда эканлигини англатган.

     

    Олигополия – ишлаб чиқариш ва сотишнинг катта қисми нисбатан йирик камсонли корхоналар томонидан амалга ошириладиган бозор тузилмасидир.

    Бундай шароитда цемент ҳудудлар ўртасида у ёқдан бу ёққа ташиларди. Натижада цементни бошқа ҳудудларга етказиш ва экспорт қилишда транспорт ва логистика харажатлари ошиб борарди.

    Цемент ишлаб чиқаришнинг ҳудудий концентрациясини баҳолаш ва бозордаги рақобат даражасини аниқлаш учун халқаро амалиётда қўлланадиган бозор концентрациясининг кўрсаткичи бўлган Herfindal-Hirshman индекси (HHI) қўлланади.

     

    Herfindal-Hirshman индекси саноатнинг монополлашув даражасини баҳолашда қўлланадиган кўрсаткичдир. Унинг асосий афзаллиги – ҳисоблашнинг содда усули ва уни аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларнинг кичикроқ ҳажми.

    2010 йили Ўзбекистонда цемент саноати учун ҳисобланган HHI индекси 3832,1 ни ташкил этган. Индекснинг бу даражаси бозор юқори даражада концентрациялашганини англатади.

    Цемент заводини қуриш катта молиявий инвестициялар ва узоқ вақт талаб қилади. Шунинг учун кредит ташкилотлари камроқ капитал талаб қиладиган ва тезда қопланадиган лойиҳаларга кўпроқ эътибор беришни афзал кўради.

    Таъкидлаш жоизки, товар бозорларида монополияни бартараф этиш муаммолари иқтисодий назарияда ҳам, компаниялар ва бошқарув тузилмалари амалиётида ҳам кенг муҳокама қилинади.

    Сўнгги йилларда цемент ишлаб чиқариш бозорида катта ўсишга эришилди. Ҳудудларда саноатни ривожлантириш, минерал ресурслардан самарали фойдаланиш, қурилиш материаллари саноатини модернизация қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Цементга талаб ортиб бориши бу соҳага янги инвесторларнинг киришига туртки берди. Натижада ишлаб чиқариш қувватлари кенгайди, соҳага замонавий энергия тежовчи технологиялар жорий этилмоқда.

    Ушбу омиллар республика ҳудудларида цемент ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш имконини берди.

    2016-2021 йилларда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 63,9 фоизга (йилига ўртача 12,8 фоиз) ўсди. Бу бозордаги талаб ва таклифнинг мос келишига кўмаклашди.

    Ишлаб чиқариш концентрацияси даражасининг пасайиши ва унинг қатор ҳудудларда ривожланиши цемент бозори таркибини рақобатбардош бозорга айлантирди.

     

    2010 йилда цемент ишлаб чиқариш жамланган 3та ҳудудда жами маҳсулот улушининг пасайиш параметрлари бунга мисол бўла олади: Навоий вилоятида пасайиш 20,4 фоиз, Тошкент вилоятида 14,8 фоиз ва Фарғона вилоятида 4 фоизни ташкил қилди.

    2021 йил якунига кўра, цемент саноати бўйича ҳисобланган HHI индекси ҳудудлар бўйича сезиларли ижобий ўзгаришларни кўрсатиб, 1818,7 ни ташкил этди.

    Бу саноатнинг ҳудудий концентрацияси сезиларли (2,1 баравар) пасайганини билдиради, чунки ҳозирги кунда цемент ишлаб чиқариш 14 та ҳудуддан 11 тасида ташкил этилган.

    Сирдарё ва Хоразм вилоятларида йирик цемент корхоналарини хом ашё билан таъминлаш учун зарур минерал ресурслар етарли даражада мавжуд эмас. Шу боис инвесторлар томонидан мазкур ҳудудларда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишга жиддий қизиқиш билдирилмаяпти.

    Ўз навбатида, таклиф ҳажмининг ўсиши бозорларда мувозанатнинг юқори даражасига ва маҳсулот таннархининг пасайишига олиб келди. 2021 йилда маҳаллий ишлаб чиқарилган 1 тонна цементнинг биржа савдоларида ўртача нархи 551,3 минг сўмни ташкил этди (2020 йилга нисбатан 14,3 фоизга паст).

    Цемент саноатини ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси

    Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш шуни кўрсатдики, дунёнинг кўпгина мамлакатларида цемент саноати ривожланиш дастурларини амалга ошириш учун зарур бўлган иқтисодий инфратузилмани таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

    Ривожланаётган мамлакатларда давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳисобига цемент саноатининг ривожланиши ишлаб чиқариш кучларининг қайта тақсимланишига таъсир кўрсатди. Цемент ишлаб чиқариш даромад ва бандликни таъминлашнинг муҳим манбаларидан бирига айланди.

     

    Тизимли мониторинг натижалари ва улар асосида олиб борилган ҳисоб-китоблар таҳлили цемент ишлаб чиқариш бутун дунёда, шу жумладан Марказий Осиёда ҳам сезиларли даражада ошганини кўрсатади.

    Шу билан бирга, ишлаб чиқариш маркази АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларидан ишчи кучи арзонроқ бўлган ва талаб сезиларли даражада ошган Осиёга кўчди.

    Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларида (Хитой, Саудия Арабистони, Корея Республикаси, Туркия, Эрон ва бошқалар) цемент саноати давлат кўмагида нисбатан қисқа муддатда эскирган ишлаб чиқариш қувватларини замонавий ва энергия тежовчи мажмуаларга айлантирди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги ошди.

    Бу жараёнлар 2020 йилда дунёда аҳоли жон бошига ўртача 538 кг, Хитойда 1651 кг, Корея Республикасида 1076 кг, Туркияда 877 кг, Эронда 823 кг цемент ишлаб чиқаришга эришиш имконини берди.

    Ўзбекистонда цемент саноатини ўрта муддатли истиқболда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

    Мамлакатда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга бўлган талабнинг асосий драйвери бу прогноз қилинаётган капитал қурилишнинг барқарор ривожланиши, ишларнинг саноатлашиши, шунингдек, янги маҳаллий хом ашё манбаларининг ўзлаштирилишидир.

    Республикамизнинг жадал ривожланаётган қурилиш комплексларини ҳисобга олган ҳолда, яқин келажакда цемент саноатининг энг муҳим устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

    • мавжуд корхоналарнинг самарали ишлашини таъминлаш;
    • ички ва ташқи бозорларнинг рақобатбардош маҳсулотларга бўлган талаби ҳамда умумий эҳтиёжларининг мутаносиблигига эришиш, саноатни ривожлантиришни давом эттириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш;
    • юқори сифатли (М500 ва М600) ва махсус цементларни ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширган ҳолда, энергия тежовчи «яшил» технологияларни жорий этиш;
    • экспорт ҳажмини ошириш.

    Инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва янги ишга туширилган объектларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш аҳоли жон бошига 2024 йилда 630 кг, 2026 йилда 760 кг (2016 йилга нисбатан 2,8 баробар ўсиш) цемент ишлаб чиқаришга эришиш имконини беради.

    Шу билан бирга, республика ҳудудларида цемент ишлаб чиқаришни кенгайтириш натижасида HHI қиймати 2024 йилда 1399 гача, 2026 йилда 1134 гача (2010 йилга нисбатан 3,4 баравар қисқариш) камайиши прогноз қилинмоқда, бу эса ишлаб чиқариш концентрацияси даражаси сезиларли пасайиши ва бозорда рақобат кучайишидан далолат беради.

    Ўзбекистонда саноат ва қурилишда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини ҳисобга олган ҳолда ушбу дастурларда белгиланган параметрларга эришиш юқори сифатли цементга ўсиб бораётган ички талабни қондиришга, янги иш ўринлари, жумладан, чекка ҳудудларда ҳам яратишга, тайёр маҳсулот экспортини оширишда ёрдам беради.

    14.06.2022, 01:30   Изоҳ (0)   14668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    265 минг долларлик биринчи қуёш электромобили сотувга чиқарилди

    13.06.2022, 21:35

    Қозоғистонлик давлат ходимларининг Ўзбекистонда кўчмас мулклари борлиги маълум бўлди

    13.06.2022, 20:18

    Ўзбекистонда PES22, FIFA22, DOTA 2 ва CS:GO киберспорти бўйича чемпионат бўлиб ўтади

    13.06.2022, 16:52

    Ўзбекистонда янги чет эл IT компаниялар сони 3 баробарга ошди. Бунга TashRush дастури сабаб бўлмоқда

    13.06.2022, 15:59

    Ўзбекистонда бир одамга ўртача 18 квадрат метр уй-жой тўғри келади. Бошқа давлатларда вазият қандай?

    11.06.2022, 17:46

    One Million Uzbek Coders дастурини миллиондан ортиқ одам якунлади

    10.06.2022, 20:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.