• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    SIPРИ: ядро қуролини қўллаш хавфи совуқ уруш давридан буён энг юқори чўққига чиқди

    Ядро қуролига эга тўққизта мамлакат — Россия, АҚШ, Хитой, Франция, Буюк Британия, Покистон, Ҳиндистон, Исроил ва КХДР — ўз арсеналини фаол равишда модернизация қилишни бошламоқда, дейилади Стокгольм тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш халқаро институти (SIPРИ) тадқиқотида.

    Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

    Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

    «Ўтган йили ядро қурол-яроғлари устидан назорат соҳасида ҳам, ядровий қуролсизланиш соҳасида ҳам аҳамиятли муваффақиятларга эришилган бўлса-да, ядро қуролини қўллаш хавфи совуқ уруш давридан буён ҳозир ҳар қачонгидан баландроқ бўлиб кўринмоқда», — деб ҳисоблайди SIPРИ директори Ден Смит.

    Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, ядровий жанговар каллакларнинг умумий сони 2022 йил январь ҳолатига 12,7 мингтани ташкил қилган, шуларнинг 9,4 мингтаси фаол ва фойдаланиш учун потенциал жиҳатдан тайёр. Ўтган йили, SIPРИ маълумотларига кўра, 13 мингта жанговар каллаклар бўлган. Институт қайд этишича, захираларнинг қисқариши Россия ва АҚШ ўз қурол-яроғлари қаторидан эскирган тизимларни чиқариб ташлагани билан боғлиқ, фойдаланиш учун яроқли бўлган жанговар ўқлар сони эса ўша даражада қолмоқда.

    SIPРИ эксперти Ханс Кристенсен сўзларига кўра, совуқ уруш тугаганидан буён давом этиб келаётган ядровий қуролларни камайтириш жараёни тугаганидан дарак берувчи «аниқ белгилар бор».

    Институт маълумотларига кўра, 2022 йил январи ҳолатига жанговар каллакларнинг умумий сони қуйидагича:

    • Россияда — 5977 та (1588 таси жойлаштирилган);
    • АҚШда — 5428 та (1744 таси жойлаштирилган);
    • Хитойда — 350 та;
    • Францияда — 290 та (280);
    • Буюк Британияда — 225 та (120);
    • Покистонда — 165 та;
    • Ҳиндистонда — 160 та;
    • Исроилда — 90 та;
    • КХДРда — 20 та.
    АҚШ ва Россия биргаликда дунёда мавжуд бўлган ядро қуролининг 90 фоиздан ортиғига эгалик қилади, дейилади маърузада. Қолган еттита ядро давлати янги қурол-яроғ тизимларини ишлаб чиқмоқда ва жойлаштирмоқда ёки шунақа нияти ҳақида эълон қилган. Хусусан, ўтган йили Буюк Британия ядровий жанговар каллаклар захираларига лимитни ошириш қарорини эълон қилган, Франция эса учинчи авлод баллистик ракеталари билан жиҳозланган атом сувости кемасини ишлаб чиқиш дастурини ишга туширган эди.

    Ҳиндистон ва Покистон, SIPРИ маълумотларига кўра, ядро арсеналини кенгайтирмоқда, Исроил эса уни модернизация қилмоқда (мамлакат ҳукумати Исроилда ядро қуроли борлиги ҳақида расман хабар бермаган). Шимолий Корея ўз ядро дастурига устувор эътибор қаратмоқда, Хитой эса 300 та янги учириш шахталарини қуриш ишларини олиб бормоқда, деб хабар беради экспертлар сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга таяниб.

    SIPРИ маълум қилишича, Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси туфайли, стратегик барқарорлик бўйича Россия ва АҚШ музокаралари боши берк кўчага кириб қолди, ва ядро мамлакатларининг бошқа ҳеч қайсиси қурол-яроғ устидан назорат бўйича музокаралар олиб бормаяпти. Бундан ташқари, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари (Хитой, Россия, Франция, АҚШ ва Буюк Британия) Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қўшилгани йўқ, Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларда эса олдинга силжиш йўқ.

    27 февраль куни, Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясининг учинчи куни, президент Владимир Путин стратегик тийиб туриш кучлари (уларга ядровий кучлар ҳам киради) жанговар навбатчиликнинг махсус режимига ўтказишни буюрди. Пентагон шундан кейин Америка стратегик тийиб туриш кучлари ҳолатини ўзгартириш учун асослар кўрмаётганини маълум қилди. Айни вақтда, идора раҳбари Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, Россия ядро арсенали АҚШ учун «аҳамиятли муаммолар»ни туғдиради.

    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ядро урушига йўл қўймаслик тезисига содиқ эканини таъкидлади, шу билан бирга, у воқеалар ривожининг бундай тус олиши хавфи «анча жиддий» деб ҳисоблайди. Кремль Россиянинг ҳаёти учун хавфлар бўлган тақдирдагина ядро қуролини қўллаш мумкин бўлишини билдирди, бу миллий хавфсизлик концепциясида келтирилган.

    Мавзуга доир:

    • «Ғарб Украинага ядро қуролини ‘совға қилиш‘ ҳуқуқига эга» — Европарламент депутати
    • НАТО Финляндияга ядро қуроли жойлаштирилмаслигини кафолатлашдан бош тортди
    • Шимолий Корея ўз ядро полигонини қайта тикламоқда — БМТ
    • Песков Россия ядро қуролидан қандай шароитда фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди
    • Россиянинг қатор ОАВлари Украинада ядро қуроли яратилаётгани ҳақида хабар тарқатди

    13.06.2022, 13:29   Изоҳ (0)   25574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда мусулмонларга қарши ҳақоратлардан кейин бошланган тартибсизликларни бостириш учун уйларни бузиб, одамларни ҳибсга олишмоқда

    13.06.2022, 12:43

    Эрдўғон Путин ва Зеленский билан «дон йўлаги» яратишни муҳокама қилади

    13.06.2022, 11:41

    Тўқаев Санкт-Петербургдаги форумда иштирок этиш учун Россияга ташриф буюради

    13.06.2022, 11:19

    Россияда омикрон штаммининг янада юқумлироқ BА.4 варианти аниқланди

    13.06.2022, 10:45

    АҚШда Astra Space ракетаси яна NASA сунъий йўлдошларини орбитага олиб чиқолмади (видео)

    13.06.2022, 10:10

    Финляндия президенти Туркия мамлакатнинг НАТОга қабул қилинишини истамаслиги уни ҳайратда қолдирганини айтди

    13.06.2022, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30

    БМТ бош котиби Ғазодаги очликни сунъий офат деб атади

    Дунё | 22 август, 19:20

    Бош вазирга қўнғироқ қилиш имконияти ва Турдимовнинг устозлиги: Сурхондарё ҳокими билан эксклюзив суҳбат

    Ўзбекистон | 22 август, 19:08

    Ўзбек йўлсозлари тарихда илк марта объектни 48 соатда қуриб фойдаланишга топширди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:55

    Уй бекасидан муваффақиятли тадбиркоргача: ажойиб ғоялари ортидан бойиб кетган аёллар ҳикояси

    Лайфстайл | 22 август, 18:45

    Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасида қўшма баёнот имзоланди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.