Жоржо Кьеллини «Лос-Анжелес» сафига ўтаётганини маълум қилди.
«Ювентус» собиқ ҳимоячиси ўз Twitter саҳифасига Америка клуби рамзи туширилган кийимда видео жойлади. Италиялик футболчи ушбу роликни «Янги бўлим» деб номлади.
«Лос-Анжелес» 37 ёшли Кьеллинига бир ярим йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар янграганди.
Аввалроқ Жоржо фаолиятини якунламоқчи экани маълум қилинганди.
Маълумот учун, Кьеллини 2005 йилдан 2022 йилга қадар туринликлар шарафини ҳимоя қилди. У жамоа билан 9 марта Италия чемпионлигини қўлга киритган ва бир марта иккинчи дивизионда ғолиб чиққан. Шунингдек, 5 мартадан Италия Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган.
Изоҳ (0)