Ўзбекистон Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми ноябрь ойида якунланади. Бу ҳақида ПФЛ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Хабарга кўра, Суперлиганинг иккинчи давраси 1 августда, Про Лиганинг танаффусдан кейинги 14-тури эса 5 августда старт олади. Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини 30 октябрь куни Бухорода бўлиб ўтади. Про Лиганинг сўнгги тур ўйини 13 ноябрь куни бўлиб ўтади, Суперлига эса 19 ноябрь кунги беллашувлар билан мавсумни якунлайди. Ҳар икки лига ўртасидаги ўтиш ўйини 26 ноябрь куни ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми 2 март санасида старт олди. Ҳозиргача 11 та тур ортда қолди.
Жаҳон Чемпионати беллашувлари 2022 йилнинг 21 ноябрь кунида старт олиб, 18 декабрдаги финал ўйини билан якунига етади.
Изоҳ (0)