Финляндия президенти Сауле Ниинистё мамлакат НАТОга Швециядан алоҳида аъзо бўлмаслигини айтди. Бу икки мамлакат май ойида альянсга аъзолик бўйича ариза топширган эди.
«Айтишим мумкинки, Швециянинг ҳолати — бизнинг ҳолатимиз. Бу олдинга биргаликда интилишимизни англатади», — деди Финляндия президенти.
Шунингдек, у Анқаранинг Хелсинки ва Стокгольм террорчиларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги даъволари уни «ҳайратда қолдирганини» таъкидлади.
«Туркиянинг позициясидан ҳайратда қолдик, лекин халқаро сиёсатда бошқа томоннинг айтганини жиддий қабул қилишимиз керак. Шундай қиламиз ҳам. Умид қиламанки, барчани қониқтирадиган ечим топамиз», — дея қўшимча қилди Ниинистё.
Аввалроқ Финляндия Анқаранинг НАТОга аъзо бўлиш шартини бажаришдан — Туркия ҳукумати террорчилар билан алоқадорликда айблаётган одамларни Туркияга топширишдан бош тортгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)