Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Беруний кўчасидаги бўш турган меҳмонхона кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, меҳмонхона бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатларда, қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,16 гектар. Бинонинг майдони — 1 095 квадрат метр.
Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 16 млрд сўм. Аризалар 13 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ «Дархон»даги икки қаватли бинонинг бир қисми қарийб 25 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)