Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сирдарё ва Фарғонада ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ходими Э.З. Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган. Мазкур олий таълим муассасасига қабул тугаганини айтиб, унинг ўғлини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишини билдирган. Хизмати эвазига 6 минг доллар талаб қилган.

Э.З. сўралган пулни олган вақтида ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК департаменти ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Бағдод туманида яшовчи И.Л. (1999 йилда туғилган) мазкур туманда яшовчи аёлнинг қизини Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишини айтган. У бунинг учун 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида у ушбу пул маблағини Тошкент шаҳрида яшовчи Қ.С. (1997 йилда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган)га олиб бориб бериши кераклиги маълум бўлган. Тезкор тадбир Тошкент шаҳрида давом эттирилган ҳамда Қ.С. ҳам пулни олган вақтида ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар