Ўзбекистонда май ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари апрель ойига нисбатан ўртача 5,8 фоизга арзонлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 4,6 фоизга арзонлашгани кузатилган. Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни бир йилда ўртача 9,1 фоизга арзонлашган.
Аввалроқ Uzbekistan Airways самолётда қулоқчинлар йўқлигига изоҳ бергани, Урганчда сохта авиачипталарни 106,2 млн сўмга сотган шахслар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)