Beeline брендига эгалик қилувчи Veon холдинги ўзининг Грузиядаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда холдингнинг матбуот хизмати хабар берди.
Битим қиймати 45 миллион долларни ташкил этди. Харидор — компаниянинг собиқ маҳаллий ҳамкори.
Катта эҳтимол билан Грузия активидан чиқиш қарори сиёсий сабабларга кўра қабул қилинган, — деб тахмин қилмоқда мутахассислар.
Veon Голландияда жойлашган. Компания Ўзбекистон, Россия, Жазоир, Арманистон, Бангладеш, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда Beeline бренди остида алоқа хизматларини кўрсатади.
Аввалроқ Beeline’га эгалик қилувчи компания рўйхатини Бермудадан Буюк Британияга кўчириши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)