• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россиялик туристдан мусодара қилинган дрон Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топширилади

    Ўзбекистон ҳудудига дрон олиб кирган Полина Ермакова исмли Россия фуқароси қўлга олинди. У жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Кейинроқ суд Ермаковани оқлаган ва у ватанига учиб кетган. «Gazeta.uz»нинг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди қарорига таяниб ёзишича, туристдан мусодара қилинган дрон Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топширилади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Суд қарорида Полина Ермакова «биринчи марта катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган жиноятни содир этгани, чин кўнгилдан пушаймон бўлгани, жиноятнинг фош этилишига фаол ҳисса қўшгани» қайд этилган.

    Судья Сардор Содиқов ўз қарори билан сайёҳга нисбатан Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 5-қисми 1-банди билан айбдорлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан жиноят ишини ҳамда муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхатга қўл қўйиш эҳтиёт чорасини бекор қилган.

    Ашёвий далил — DJI Mavic Air 2 учувчисиз учиш аппарати, масофадан бошқариш пульти, қувватлаш ускунаси, аккумулятор суд қарори билан давлат фойдасига мусодара қилиниб, Мудофаа вазирлигига топширилиши белгиланган.

    Полина Ермакова 2000 долларлик дрон унга Янги йил совғаси сифатида тортиқ қилинганини айтган.

    «Қарорда айтилишича, энди у Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги манфаати учун парвоз қилади. Дрон билан (Ўзбекистонга келган — таҳр.) ҳамма йигитларда ҳам худди шундай бўлди. Улар ҳаммани мамлакатга киритдилар, аниқки, уларни сумкаларда кўришди, кейин уларни олиб кетишди. Бундан Ўзбекистоннинг дрон сотиб олишга қурби етмайди, демак, туристлар ҳисобидан ‘етказиб беришъни ташкил қилиш мумкин, деган фикр келиб чиқадими?» — деган Полина Ермакова Россиянинг «Ngs24.ru» нашрига берган интервьюсида.

    Унинг сўзларига кўра, унга дрон билан мамлакатга киришига рухсат берган чегарачилар жавобгарликка тортилиши ҳақида маълум қилинган, бироқ у бу иш бўйича тергов жараёни қандай кечаётганидан хабари йўқ.

    Шунингдек, у Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси бу вазиятда унга ёрдам бермаганини қайд этган, бироқ дипломатик миссия турист учун имкон даражасида ҳаракат қилганини таъкидламоқда.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан учувчисиз учадиган қурилмаларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланишга нисбатан тўлиқ тақиқ жорий этилган. Фақат рухсатномаси бор алоҳида юридик шахсларгина дронлардан фойдаланиши мумкин.

    2018 йил май ойида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳлар томонидан учувчисиз учадиган қурилмалар, хусусан, дронларни олиб киришга вақтинча рухсат берилган эди.

    Мавзуга доир: Андижонда дрон учирган 54 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    09.06.2022, 09:55   Изоҳ (0)   16615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда беш ойда умумий қуввати 1 254 мегаватт бўлган 6 та янги электр станция ишга туширилди

    09.06.2022, 09:33

    Тошкент вилоятида бир кунда икки киши поезд уриб кетишидан вафот этди

    09.06.2022, 09:32

    «Дарё» видеоматериаллар танловини эълон қилади

    09.06.2022, 08:32

    Сурхондарёда ҳайдовчи радар ўрнатилган машинада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимини ҳақорат қилди

    09.06.2022, 08:18

    «Зубочистка»си йўқ Ўзбекистон, Тошкентдан Қўқон ва Бекободга авиарейслар, Фарғонанинг Озодлик майдонида 1989 йил шаҳидлари учун Каримов номидан ёдгорлик. Ўзбек мат...

    09.06.2022, 07:30

    Қашқадарёда ҳушёрликни йўқотган Isuzu ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб юборди

    09.06.2022, 07:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.