Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 7 июнь куни бошқарувни йўқотган машина пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни соат тахминан 18:00 лар атрофида А-378 Самарқанд—Ғузор автомобиль йўлининг 62-километрида содир бўлган. Косон тумани Оброн қишлоғида яшовчи фуқаро Б.М. Isuzu автотранспорт воситасида Кўкдала тумани Умакай қишлоғи ҳудудида келган вақтида ҳушёрликни йўқотиб, йўлни ўнг томон четидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Т.Э.ни уриб юборган. Сўнг машина бошқарувни йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, Кўкдала тумани марказий шифохонасига тушган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)