• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Зубочистка»си йўқ Ўзбекистон, Тошкентдан Қўқон ва Бекободга авиарейслар, Фарғонанинг Озодлик майдонида 1989 йил шаҳидлари учун Каримов номидан ёдгорлик. Ўзбек матбуоти 9 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    90 йил аввал. 1932 йил 9 июнь, пайшанба

    Ўзбекистон ҳукумати бундан 90 йил аввал узоқ жойларда ишловчилар учун айрим қулайликлар жорий этган: меҳнат таътили бир ярим ой, иш бошлагач, олти ойдан сўнг маоши 10 фоизга оширилади, уларга квартиралар берилади. Квартира йўқ бўлса, у ҳолда ойлик яна 10 фоизга оширилади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Тошкентда аэропорт қуриш ҳаракати бошланган (орадан 30 йил ўтиб, шаҳардаги аэропортлар сонига иккита бўлади):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Фашистлар томонидан бошқарилаётган Италияда иш ҳақи оммавий равишда камайтирилмоқда:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Германияда эса аҳоли ҳукуматни фашистлар эгаллаб олишига қарши «Сиз меҳнаткаш халқнинг раҳбарлари эмас, балки гўрковларисиз» каби шиорлар остида намойишлар ўтказмоқда:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 9 июнь, шанба

    Сенегал бош вазири Мамаду Диа бошлиқ делегация Тошкентдан Бокуга учиб кетган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасида берилган «Яна бир ҳаво дарвозаси» хабаридан иқтибос: «Кейинги пайтларда ҳаво транспортининг ривожланиши узоқни яқин қиладиган самолётларнинг хизматидан фойдаланувчиларнинг тобора кўпайиб бориши натижасида Тошкент аэропорти бироз торли қилиб қолди. Шу сабабли Тошкент яқинида — Сергели посёлкаси ёнида янги ҳаво дарвозаси — иккинчи Тошкент аэропорти очилди... Бу ерда республикамиздаги барча маҳаллий ҳаво линияларига — Фарғона, Қўқон, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Бекобод ва бошқа шаҳарларга, қардош Тожикистон ССРнинг Ленинобод, Қозоғистон ССРнинг Чимкент, Чордара шаҳарларига — ҳаммаси бўлиб 31 маршрут бўйича самолётлар қатнайди. Анча яқин маршрутлар — Тошкент областидаги ‘Далварзин‘ совхози, Оққўрғон, Гулистон ва бошқа раёнларга боришни истаган кишилар ҳам самолётлар хизматидан фойдаланишлари мумкин».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Ишониш қийин, лекин факт: Тошкентда улкан самолётлар ва ўз даври учун етук ҳисобланган тракторлар ишлаб чиқарилгани ҳолда, бутун Ўзбекистонда оддий тиш ковлагич («зубочистка») йўқ. Хоразмлик муштарийлар ёзяпти: «Кўпинча қариялар Москва, Ленинград ва бошқа марказий шаҳарларга борадиган кишиларга тиш тозалагич ола келинг, дейишади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 9 июнь, сешанба

    Фарғона шаҳрида Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона, Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод, Тожикистоннинг Хўжанд вилоятлари ҳокимлари учрашиб, «Фарғона водийсидаги вилоятлар раҳбарлари учрашув аҳдномаси»ни имзолаган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Март—апрель ойларида бутун Ўзбекистонни ҳаяжонда ушлаб турган Намангандаги Мингбулоқ нефть кони — тамом. Лекин конни ўзлаштиришга жалб қилинганлар ҳали ҳам умидвор:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Ўзбекистон бош вазири Абдулҳошим Муталов ҳукумат тил комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказган. Шу тадбир ҳақидаги ахборотдан бир иқтибос: «Қарор ва фармойишлар жойларга ҳамон рус тилида юборилаётир. Масалан, ўтган тўрт ой мобайнида Фарғона вилояти ҳокимлигига рус тилида 218 та хат ва кўрсатма жўнатилган. Шундан 197 таси Вазирлар Маҳкамасидан юборилганини қандай изоҳлаш мумкин?».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Фарғона шаҳридаги Озодлик майдонида 1989 йилги Фарғона воқеалари вақтида ҳалок бўлган аҳоли хотираси учун «Президент Ислом Каримов номидан ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    1992 йилги аҳволни тасаввур қилиш учун «Халқ сўзи» газетасидан бир хабар: «Хом ашё тақчиллиги туфайли зарур дори-дармонлар раёнларга етиб келмаяпти. Шу боис, Қўшработ марказий шифохонаси ва раён мутахассислари маслаҳатлашиб, дорилар ўрнини босадиган гиёҳлардан фойдаланишни лозим топишди».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Айни вақтда, бир гуруҳ фаоллар Тошкент марказидаги Карл Маркс монументи ўрнига Амир Темур ҳайкалини ўрнатишни таклиф қилмоқда (қайта-қайта), ташаббускорлар бунга пулни қаердан олиш мумкинлигини ҳам билади.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Тўрткўлда қизиқ воқеа: буқа уни ўғирламоқчи бўлган ўғрини жароҳатлаб, унинг қўлга олинишига ёрдам берган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 9 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Ўзини мустақил деб эълон қилган Чеченистон Россия қўшинларини ўз ҳудудидан ташқарига чиқариб ташлаган.

    Мавзуга доир:

    • Талабалар шаҳарчасида исёндан кейинги биринчи байрам, нархи бир йилда икки баравар ўсган картошка, Тошкентда ўқувчи-болалар меҳнат биржаси. Ўзбек матбуоти 8 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • СССРда ҳамма нарсани ким ҳал қилишини айтган Сталин, кириш имтиҳонларининг 60 йил аввалги шартлари, «қоқлаш ва тузлаш билан ҳамма шуғулланиши керак». Ўзбек матбуоти 6 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган Козим Тўлаганов, «ёзувни ўзгартирамиз деб аросатда қолмайлик», «нега Америкада тўкин-сочинлиг-у, бизда дефицит?». Ўзбек матбуоти 5 июнда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    09.06.2022, 07:30   Изоҳ (0)   48531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 4 июнь куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 10:45

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30

    Модричга А Сериянинг номдор клуби қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 3 июн, 10:44

    Рэпер Дрейк бриллиантлар билан қопланган Nokia телефонини намойиш қилди

    Мусиқа | 3 июн, 10:37

    Ҳиндистонда ёмғир ва тошқинлар сабабли 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 3 июн, 10:27

    Жанубий Кореяда президентлик сайлови бошланди. Номзодлар ким? 

    Дунё | 3 июн, 09:58

    ЕЧЛ. Энг кўп голли вазият яратган футболчилар (топ-10)

    Спорт | 3 июн, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.