Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг ўқитувчилари 1000 доллардан кўпроқ маош олиши мумкин. Бу ҳақда 8 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Кенжаев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Анжуманда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга педагог-кадрларни саралаб олиш жараёнлари ҳақида ахборот берилди. Таъкидланишича, мактабларга ўқитувчилар уч босқичда саралаб олинади. Республика бўйича 32 минг 476 нафар ўқитувчи ариза топширган, улардан 6 минг 640 нафари ишга қабул қилинади.

Дилшод Кенжаевнинг айтишича, мактаб ўқитувчилари 1000 доллардан ортиқ маош лишлари мумкин.

«Охирги 5йилда жуда кўплаб айнан педагогларни нуфузини, обрўсини ошириш учун қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Шулардан биттаси CEFR даражаларини олиш, иккинчиси бу тоифалар олиш. Эътибор берсангиз илгариги 2016 йилгача бўлган ҳолатдаги тоифалар ўртасидаги фарқ бугунги тоифалар ўртасидаги яъни пул тўлаш нуқтаи назаридан кескин фарқ қилади. Уларнинг ўртасидаги тафовут яъни пул, ойлик нуқтаи назаридан кескин ошган. Бу битта аспекти бўлса, иккинчиси Президентимиз томонидан имзоланган фармонга асосан ўқитувчилар Педагогик маҳурат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан имтиҳон олади. Маҳоратли ўқитувчи, устоз ўқитувчи ёки профессионал ўқитувчи серитификатга эга бўлган ўқиутвчиларга – 50, 70 ва 100 фоиз устама ҳаққи берилади. Бундан ташқари, халқаро сетрификатларга эга бўлган ўқитувчиларга устамалар мавжуд. Шуларни барчасини қўшганда 1000 доллар ёки ундан ҳам кўпроқ ойлик олишлари мумкин.

Маълумот учун, президентнинг «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги фармонига кўра, 193 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилган. Шундан 168 таси 2022/2023-ўқув йилида ўз фаолиятини бошлайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда