• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Электромобильлар ҳақиқатан ҳам ҳавони камроқ ифлослантирадими? Ўзбекистон мисолида таҳлил

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ёнилғида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларини ҳавога чиқараётган корбонат ангидрид газини ҳисоблаб чиқди. Натижалар электромобиллар билан солиштирилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Электромобильлардан фойдаланиш жараёнида ажралиб чиқувчи CO2 (углерод диоксиди, карбон диоксиди, карбонат ангидриди) миқдори нолга тенг бўлгани билан, электр энергиясини ишлаб чиқаришда ҳосил бўлувчи углерод диоксидини унутмаслик керак.

    Электр энергияси кўмирдан олинганда атмосферага жуда кўп миқдорда CO2 ажралади.

    Шундай экан, «яшил» деб аталувчи электромобиллар зарарли газларни камайтириш ўрнига аксинча, кўпайтириб юбормайдими?

     

    2020 йилда бундай автотранспорт воситалари чиқарган зарарли газлар эмиссияси 7,69 млн тоннага тенг бўлгани ҳисоблаб чиқилди.

    Шунингдек, мазкур транспорт воситалари электр энергияси воситасида ҳаракатланган тақдирда, эмиссия ҳажми 35,11 фоизга кам бўлиши аниқланди.

    Дунё миқёсида CO2 эмиссиясининг қарийб 22,7 фоизи транспорт секторининг улушига тўғри келади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 13,3 фоизга тенг.

    Шу сабабли дунёдаги автомобилсозлик компаниялари ички ёнув двигателига эга автомобилларни ишлаб чиқаришни буткул тўхтатиб, тўлиқ электромобилларни ишлаб чиқаришга ўтишини маълум қилмоқда.

    Жумладан, Volvo ва Mercedes-Benz автоконцернлари 2030 йилдан, General Motors 2035 йилдан, Ауди 2033 йилдан электромобиллар ишлаб чиқаришга тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда.

    Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда автомобиль транспортининг иқлим ўзгаришидаги улушини камайтиришга қаратилган ишлар кўпайди.

    2018 йилда Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ва «2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси» тасдиқланиши бу йўлдаги катта қадамлардир.

     

    2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонга импорт қилинаётган электромобиллар учун нол миқдордаги божхона тўлови белгиланди ва йил ўрталарига келиб электромобиллар учун амалда бўлган акциз солиғи ҳам бекор қилинди.

    2021 йилда солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва электромобиллар автотранспорт йиғимидан озод қилинди.

    Ўзбекистонда электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Фарғона вилоятида Хитойнинг Hong Kong ZRSC Technology корхонаси билан, Бухоро вилоятида Жанубий Кореянинг Songuo Mobility Innovation корхонаси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.

    Автомобильларнинг CO2 эмиссияси ҳажмини аниқлаш мураккаб ҳисоб-китобларни талаб қилади. Двигатель электр энергиясида ҳаракатга келадими ёки ёнилғида, энергия/ёнилғи сарфи моделларнинг русумига қараб турлича бўлади.

    Ҳатто, бир моделдаги автомобилларда ҳам «шаҳар» ёки «трасса» тартибида, ундаги юкнинг оғирлиги ва ҳайдаш услубига қараб электр/ёнилғи сарфи фарқ қилади.

    Бу эса ўз навбатида, ҳосил бўладиган углерод диоксиди миқдори турлича бўлишига олиб келади.

    Таҳлилда хорижий олимлар ўз тадқиқотларида фойдаланган ўртача бирликлар мамлакатимизда оммалашган бир қанча автомоделлар мисолида қўлланилган.

    Жумладан, 100 км масофа учун ўртача 9 литр бензин, 34,4 литр дизель ёнилғиси сарфланади, деб ҳисобланади.

    Худди шунча масофани босиб ўтиш учун электр двигателли автомобиллар сарфлайдиган ўртача электр сарфи: енгил автомобиллар учун 18,64 кВт/с, оғир турдагилари учун эса 144 кВт/с деб белгиланган.

    Қуйида ёнилғи ва электр энергиясида ҳаракатланувчи автотранспорт воситалариниг 100 км масофани бошиб ўтиши учун қанча углерод диоксиди чиқарилиши акс эттирилган.

    Фото: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

    Фото: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

    Кўриниб турибдики, 100 км масофани босиб ўтиш учун бензин воситасида ҳаракатланувчи енгил автомобиллар ўртача 21,15 кг, электромобиллар эса 9,91 кг CO2 ажратиб чиқаради.

    Юк автомашиналари борасида тўхталганда шуни айтиш жоизки, агар улар дизель ёнилғисида ҳаракатланса 91,16 кг, электр энергиясида ҳаракатланса 76,6 кг углерод диоксиди ҳосил бўлади.

    Аммо, бу услубдаги ҳисоб-китобда 100 км масофа ўзгармас, деб белгилаб олингани сабабли ажраладиган CO2 нинг автомобиль русумлари кесимидаги улуши бузилади.

    Мазкур ҳолатни ҳал этиш учун таҳлил метадологиясига «умумий босиб ўтилган масофа» омили қўшилган.

    Бунда Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистонда 2020 йил давомида автотранспорт воситалари сарфлаган бензин ва дизель ёнилғисининг умумий миқдорига оид маълумотлар асос қилиб олинган.

    Ҳисоблашнинг биринчи босқичида сарфланган умумий ёнилғи миқдори ички ёнув двигателли автомобилнинг ўртача истеъмол кўрсаткичига бўлинади ва умумий босиб ўтилган масофа аниқланади.

    Иккинчи босқичда эса, ушбу масофани тегишли CO2 эмиссияси омилига кўпайтириш орқали автотранспорт воситалари ажратиб чиқарадиган зарарли газлар миқдори ҳисоблаб чиқилади.

    Тадқиқот давомида мазкур усулдан фойдаланилган ҳолда ёнилғи воситасида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларининг умумий CO2 эмиссияси 7,69 млн тонна эканлиги ҳисоблаб чиқилди.

     

    Электромобильларда эса худди шунча масофани босиб ўтишда 4,99 млн тонна CO2 ажралиб чиқиши аниқланди. Бундан кўриниб турибдики, электромобиллардан фойдаланиш орқали атмосферага чиқарилаётган CO2 эмиссиясини 2,7 млн тоннага камайтириш мумкин.

    Бироқ агар Ўзбекистондаги барча дизель ва бензинда ҳаракатланадиган автомобиллар электр энергиясига ўтадиган бўлса унда қўшимча 9,3 млрд кВт/с электр қувватига эҳтиёж юзага келади.

    2020 йил якунларига кўра,Ўзбекеистонда ишлаб чиқарилган лекетр энергиясининг умумий ҳажми 66,5 млрд кВт/соатни, истеъмол ҳажми эса 69 млрд кВт/соатни ташкил қилади. Бу эса қўшимча ишлаб чиқариш қувватларига эҳтиёж борлигини англатади.

    08.06.2022, 22:58   Изоҳ (0)   31718
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда маҳаллий пиво ва табиий виноларни реклама қилишга қисман рухсат берилди

    08.06.2022, 19:53

    Ўзбекистонда энергетик ичимликларнинг рекламасига чекловлар киритилди

    08.06.2022, 19:31

    Қаршидаги зобитлар уйи биноси қарийб 8 млрд сўмга аукционга қўйилди

    07.06.2022, 21:55

    Uzbekistan Airways самолётда қулоқчинлар йўқлигига изоҳ берди

    07.06.2022, 18:25

    ОКМК Финляндия компанияси билан 100 млн евролик шартнома имзолади

    07.06.2022, 06:09

    Жиззахдаги деҳқон бозори 6,3 млрд сўмга аукционга қўйилди

    06.06.2022, 20:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Намибияда SIM-картасиз ишлайдиган телефон яратилди

    Дунё | 17 июн, 16:35

    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

    Реклама | 17 июн, 16:30

    Исроилдаги хорижий фуқаролар визаси муддати автоматик тарзда узайтирилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 16:23

    Ҳиндистон Покистонга оқаётган “ортиқча сув”ни ўз ҳудудига йўналтирмоқчи

    Дунё | 17 июн, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 700 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 17 июн, 16:09

    “Шайхлар сири”: араб аёллари уйда қандай кийинишади

    Лайфстайл | 17 июн, 15:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.