Uzbekistan Airways самолётларида қулоқчинларнинг йўқлиги сабаб йўловчилардан кўплаб мурожаат ва шикоятлар келиб тушмоқда. Авиакомпания матбуот хизмати ушбу вазият юзасидан тушунтириш берди.
Компания жорий йилдаги авиақатновлар сонини 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки баробардан зиёд кўпайтирган.
Йўловчилар сони 3 баробарга ошди, бу эса ўз навбатида хизмат ва парвоз вақтида йўловчиларга тарқатилувчи буюмлар, шу жумладан, бир марталик қулоқчинларнинг сони ошишига олиб келди, — дейилади хабарда.
Бир марталик қулоқчинлар сотиб олиш учун қабул қилинган чора-тадбирлар COVID-19 ва бошқа бир қатор сабабларга кўра керакли натижаларни бермади.
Бугунги кунда логистика билан боғлиқ муаммолар ҳал қилиниб, 15 июнь санасидан бошлаб бир марталик қулоқчинлар авиакомпаниянинг барча самолётларига тарқатилади, — дейди компания матбуот хизмати.
Аввалроқ Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновлар сони оширилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)