«Реклама тўғрисида»ги қонун янги талқинда президент томонидан имзоланди. Унга кўра Ўзбекистонда энергетик ичимликларнинг рекламасига янги чекловлар ўрнатилди.
Энди энергетик ичимликлар рекламарида спортда ютуқларга эришган инсонларнинг тасвири бўлмаслиги керак.
Бундан ташқари, кўчадаги баннерлар орқали энергетик ичимликларни реклама қилиш ҳам тақиқланади. Энергетик ичимликлардан фойдаланилган ҳолда акциялар ўтказилмаслиги керак.
Янги қоидалар 2022 йилнинг 7 августидан кучга киради.
Изоҳ (0)