Эртага, 8 июндан бошлаб Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишда коронавирусга нисбатан ПЗР-тестнинг манфий натижасини ёки эмланганлик тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш керак бўлмайди. Бундай қарор мамлакатда COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича идоралараро комиссия томонидан қабул қилинди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Комиссия йиғилиши Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тугжанов раислигида бўлиб ўтди. Мамлакатга кириб келувчилар учун қоидаларни юмшатишга эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабабли қарор қилди. Шунингдек, Қозоғистонда 8 июндан бошлаб вақтинча ёпиқ турган 12 та автомобилларни ўтказиш пункти ишини давом эттиради.
Қозоғистонда пандемия бошидан буён 1,3 миллион киши коронавирусга чалинган, шуларнинг 19 мингдан зиёди вафот этган. Сўнгги бир кеча-кундузда ўн кишида касаллик аниқланган.
11 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг чегарани кесиб ўтишига нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланганди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги темир йўл қатнови эса 15 майдан тикланди.
Мавзуга доир:
- Қозоғистонда бир кунда коронавирусга чалинганлар сони бўйича антирекорд қайд этилди. Мамлакатда карантин кучайтирилди
- Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизида коронавирус аниқланди
- Қозоғистонда коронавируснинг янги Эта штамми аниқланди, Туркманистон COVID-19 га қарши курашга 46 млн доллар сарфлади. Марказий Осиё коронахабарлари
Изоҳ (0)