Халқаро меҳнат ташкилоти билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотда Ўзбекистоннинг овоз бериш ҳуқуқини сақлаб қолиш, мамлакатнинг сиёсий имижини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.
Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш бўйича қарздорлиги бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Қарорга кўра Ўзбекистоннинг аъзолик бадали тўловлари бўйича аввалги йилларда юзага келган 747 минг 400 Швейцария франки миқдоридаги қарздорликни 2024 йилга қадар босқичма-босқич қоплаш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.
Қарздорлик 2022—2024 йиллар давомида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Изоҳ (0)