• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    «Университетга вақт сарфлашдан маъно топмадим» — Тошкент шаҳридаги авариялар ҳақида маълумот берувчи сайт яратган 21 ёшли Азиза билан суҳбат

    Ҳеч бир соҳа ёки машғулот жинс танламаслиги ҳақида бот-бот қулоққа чалинади. Бу каби гаплар баландпарвоз туюлиши мумкин. Бироқ ҳаётий намуналар кишида ишонч уйғотади.

    «Дарё» нашри ёш истеъдодларнинг муваффақияти ҳақида сўзловчи «Қанотсиз парвоз» лойиҳасини йўлга қўйиб, унинг доирасида Google, Microsoft, EPAM, миллий Венчур фонди, АҚШ институтидаги лаборатория ҳамда Германиядаги Henkel компаниясида фаолият юритувчи йигит-қизлар ҳамда Швейцария, Япония, Италияда илмий ўрганишлар олиб борган қаҳрамонлар ҳикоясини тақдим этганди.

    Бугунги суҳбатдошимиз — Азиза Раҳмонқулова эса 21 ёшида мамлакат учун муҳим бўлган, ҳеч қачон актуаллигини йўқотмайдиган IT-маҳсулот ишлаб чиққан. У орқали қайси ҳудудларида кўпроқ авариялар кузатилишини аниқлаш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Бугунги кунда Аstrum академиясининг datа science йўналишида таълим олаётган қаҳрамонимизга нима сабабдан «аёлларга мос» — тикувчилик, шифокор ёки ўқитувчилик касбларини эгалламагани ҳақида сўраганимизда, у «ҳозирги Азиза»га айлангунига қадар, ўзини ўша касбларда ҳам синаб кўрганини айтди:

    «Юқоридаги касбларнинг деярли барчасида фаолият юритиб кўрганман: мактабда математика фанидан яхши билимга эга бўлганим учун синфдош дугоналаримга дарсдан сўнг қўшимча тарзда ўзим билган нарсаларни ўргатардим.

    Кейинчалик шифокор бўлишни мақсад қилиб, коллежда шу йўналишни танлаганман. Ўқиш давомида эса шифохонада ҳамшира сифатида фаолият юритганман. Бироқ иш давомида тиббиёт соҳаси меники эмаслигини тушунганман.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Онам тикувчи бўлганлари ва менга ҳам ўргатганлари учунми шу касбга қандайдир қизиқиш бўлган ва ЎзМУнинг кимё факультетига ўқишга киргач, пойтахтга кўчиб келганимда 1 ҳафта тикувчилик билан шуғулланганман. Лекин билганманки, у иш ҳам менга тўғри келмасди» — дейди Азиза.

     

    Ўзликни топиш ва англаш даври бутун умрга таъсир қилувчи давр бўлишига қарамай, унда кўпчилик ўзини эшита олмайди. Баъзан тушунмайди ҳам. Ўрта ёки олий таълим танловига келганида эса кимларнингдир фикри билан ҳисоблашади ёки одатий — балли паст бўлган йўналишларга ўзини уради.

    Оқибатда уч ёки тўрт йиллик умрини қизиқмаган билимларни ўрганишга, баъзан ҳатто бекорчиликка сарфлаб қўйганини билмай ҳам қолади.

    Уни тамомлаган «мутахассис»лардан ташкил топган келажакни тасаввур ҳам қилиш қийин, айтиш оғир.

    Бироқ сўнгги вақтларда инглиз, рус тили ўқитувчиларининг ўша тилдаги сўзларни ўқувчига кулгили шаклда айтиб, дарс ўтаётгани акс этган видеолар ёки шифокорнинг нотўғри диагнози оқибатида беморнинг ҳаётдан ёш кўз юмаётган ҳолатларига тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Бунинг илдизи ҳам юқоридаги «ихтиёрий-мажбурий» танловларга бориб тақалаётган бўлса, ажабмас.

    Азиза эса ўша даврдан тўғри ўтгани ҳамда ўзини қизиқиш ва иқтидорини аниқ баҳолай олгани учун ҳам бугун ўз соҳасида инсон ҳаёти ва келажак учун муҳим бўлган IT-маҳсулот яратди.

    Бундан тахминан икки йил олдин, яъни 2020 йил бошларида IT’ни ўргана бошлаган Азиза аввалига бу ҳақда ота-онасига айтмаган. Мутахассис буни қуйидагича изоҳлайди:

    «Чунки улар IT, programming, clouding нима — билишмасди. Ҳозир ҳам қилаётган ишларимни кўрсацам, унчалик тушунишмайди. Уларга data scientist кимлигини тушунтиришга ҳалигача қийналаман.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Лекин ота-онам мени ҳар бир танловимда қўллаб-қувватлайди. Бирор нима қилишни хоҳласам, ҳеч қаршилик қилишмаган. Масалан, университетдан кетишга қарор қилганимда ҳам «Майли, агар шуни тўғри деб билсанг ва келажакда афсусланмасанг, бўлди» деб жавоб беришган. Доим шундай — маслаҳат беришади, аммо қатъий чеклов қўйишмайди. Асосий қарорларимни ўзим қабул қиламан».

    Соғлиғидаги муаммолар ҳамда вақтини мазмунли сарфлаш мақсадида университетдаги ўқишини тўхтатган

    «Соғлиғимдаги баъзи муаммолар сабабли ЎзМУдаги ўқишимни бир ярим йилдан сўнг якунлаганман. Университетни тўхтатишга мажбур бўлганман, аммо кейинчалик давом эттириш имкони бўлганида ҳам ўқишга қайтмадим. Сабаби — университет учун узоқ вақт сарфлашдан маъно кўрмаганман», — дейди Азиза.

    Сайт муаллифи кейинчалик Ўзбекистонда Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университетига ўқишга кирган. Афсуски, у университетда ҳам кўп эмас — атиги икки ой ўқиган. Сўнгги университетидаги йўналиши электрон бизнес ва IT бўлган. Айнан ўша ерда ўқиш давомида бошқа соҳага — биотиббиёт муҳандислиги йўналишига қизиқиб қолган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Бу ҳақда мақолалар ўқиб кўрганимда менга жуда ёқадиган бўлди. Шундан кейин менинг келажакдаги йўлим шу соҳада эканини сездим. Университетдаги ўқишни давом эттириш эса вақтимни олиб қўяётгандай туюлди ва унга ҳам якун ясадим, — дея қўшимча қилди Азиза.

    Ушбу сайт аварияларни таҳлил қилиш мақсадида ИИВ ЙҲХ ходимлари учун махсус яратилган

    IT-мутахассис ушбу сайтни асосан аварияларни таҳлил қилиш мақсадида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари учун махсус яратган. Шундай бўлса-да, сайтдан исталган киши фойдалана олади.

    Бу IT-маҳсулотим Тошкент шаҳрида бўлаётган автоҳалокатларни визуал тарзда кўрсатади. Яъни сиз веб-сайтга ташриф буюрганингизда экранда харита ҳосил бўлади. Унда кўк, яшил, сариқ ва қизил ранглар пайдо бўлади. Қизил ҳудудлар — автоҳалокатлар энг кўп содир бўладиган ҳудуд эканини билдиради, — дейди мутахассис.

    Унинг сўзларига кўра, ушбу сайт ҳозирча фақат Тошкент шаҳри учун ишлайди. Бунга сабаб сифатида эса республика бўйлаб автоҳалокатлар ҳақидаги маълумотларнинг мавжуд эмаслигини кўрсатди.

    Фото: Скриншот / «Дарё»

    Фото: Скриншот / «Дарё»

    IT-мутахассиснинг маълум қилишича, у яқин келажакда сайтни республика миқёсида ишлайдиган даражага олиб чиқмоқчи. Яъни ҳозир сўз билан ёзилган маълумотларни рақамлаштириш устида ишламоқда.

    Ҳайдовчиларнинг уқувсизлиги натижасида келиб чиқаётган авариялар тахминан 10 фоизни ташкил этса, тезлик оқибатида содир бўлаётган ЙТҲлар сони ундан анча юқори

    2022 йилнинг январида ушбу дастур устида ишлашни бошладим. Ўша вақтда содир бўлган ЙТҲлар статистикаси эълон қилинган. Унда 2021 йил давомида 10 мингдан ортиқ авария содир этилгани, унинг оқибатида икки ярим мингга яқин инсон вафот этгани маълум бўлди, — дейди Азиза.

    «Шу маълумотни эшитгач, мен нима қилишим мумкин, деб ўйлай бошладим. Кейин авариялар ҳақида маълумот берувчи очиқ маълумотлар порталини топиб, улар ёрдамида ўз сайтимни яратишга қарор қилдим», — дея қўшимча қилди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мутахассиснинг тушунтириш беришича, аварияларни аниқлаш усули тахминан шундай — очиқ маълумотлар порталида тегишли ҳудудларда содир бўлган ЙТҲлар ҳақида маълумот берилади. Унда қачон ва қаерда содир бўлгани, ЙТҲ тури, нечта автомобиль иштирокидалиги ва баъзан қандай об-ҳаво шароитида содир этилгани ҳамда унинг оқибатлари ИИВ ходимлари томонидан киритиб борилади.

    Январь ойида ICT4Girls менторшип лойиҳасида 500 га яқин қизлар орасидан суҳбат асосида сараланган Азизанинг яратган IT-маҳсулоти, унинг ўз устида ишлаш учун қаердан мотивация олиши, ўз келажагини қайси соҳада кўриши ҳамда сиёсат оламидаги баъзи мантиқсизликларга муносабати ҳақида батафсил юқоридаги видеода кўриш мумкин.

    04.06.2022, 11:13   Изоҳ (0)   45020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги хусусий АЁҚШларда қарийб 400 минг литр нефть маҳсулотлари ноқонуний фойдаланилган

    03.06.2022, 21:09

    Илон Маск иқтисодиётнинг келажаги бўйича «хавотирда» эканлигини айтиб, янги ишчиларни қабул қилинишини тўхтатишни буюрди

    03.06.2022, 20:20

    Tesla бир неча ой ичида одамсимон робот прототипини намойиш қилади (видео)

    03.06.2022, 18:32

    Тошкентдаги «Жозиба» тўйхонаси МИБ томонидан 1,7 млрд сўмга аукционга қўйилди

    03.06.2022, 18:21

    Тошкентдаги мажмуа МИБ томонидан 6,4 млрд сўмга сотилди

    02.06.2022, 19:41

    Uzbekistan Airports’нинг 2022 йилнинг илк чорагида олган фойдаси 8,5 минг баробарга кўпайди

    02.06.2022, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52

    Украина Россиянинг янги атом сувости кемаси ҳақидаги маълумотни қўлга киритди

    Дунё | 6 август, 09:48

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик Ўзбекистонда тарқалмайди

    Ўзбекистон | 6 август, 09:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.