Tesla бир неча ой ичида Optimus кодли одамсимон робот прототипини намойиш қилиши мумкин. Бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск Twitter’да айтиб ўтди.
Компания зерикарли вазифаларни ҳал қилиш учун одамсимон роботни ишлаб чиқмоқда. У озиқ-овқат дўконига бориш каби одамлар безор бўлган масъулиятни ўз зиммасига олади.
Android шундай яратилганки, одамлар ундан қочиб кетишлари ёки у билан жисмоний курашишлари мумкин. Бўйи тахминан 173 сантиметр бўлган робот 20 килограммгача юк кўтара олади, ўзи эса 57 килограммга яқин бўлади.
У соатига тахминан 8 километр тезликда югура олади.
Optimus биринчи марта 2021 йил август ойида Tesla компаниясининг сунъий интуитив технологиялар кунида тақдим этилган бўлиб, у инсон ўлчамидаги роботдир.
Tesla Бот номи билан ҳам танилган робот-гуманид бир кун келиб «вақт ўтиши билан автомобиль бизнесидан кўра муҳимроқ бўлиш потенциалига эга бўлади», деди Маск.
Аввалроқ Маск, Безос ва Гейтс йил бошидан бери 115 миллиард доллар йўқотгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)