• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Колумбия собиқ президенти Альваро Урибе 29 июль куни судда гувоҳга босим ўтказганликда айбдор деб топилди. Богота суди президентнинг қамоқда бўлган собиқ ҳарбийни ёлғон гувоҳлик беришга ундаганини аниқлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

    Foto: Deustche Welle
    Фото: Deutsche Welle

    Собиқ президент Урибе 2002–2010 йилларда Колумбияни бошқарган. Суднинг билдиришича, у ўзининг ҳарбий гуруҳлар билан алоқадорлиги бўйича олиб борилган терговда собиқ парамилитар Жуан Гуиллермо Монсалвени унга қарши кўрсатма бермасликка мажбурлаган.

    Бу ҳолат Колумбия тарихида илк бор бўлиб, шу пайтгача собиқ президент ҳеч бир жиноят ишида айбланмаган эди. Тахмин қилинишича, Урибе 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

    Воқеа қандай содир бўлган?

    Жиноят иши 2012 йилда бошланган. Ўшанда консерватив сиёсатчи Урибе чап қанотдаги сенатор Иван Сепедани ноқонуний қуролли гуруҳлар билан алоқадорликда айблаган. Бироқ Олий суд Сепедани эмас, Урибенинг ўзини тергов қилишга қарор қилган.

    2018 йилда расмий тергов бошланиб, 2019 йилда Богота ва Меделинда минглаб одамлар Урибега нисбатан жиноий иш очилганига қарши намойиш қилганди.

    Бироқ иш жорий йил — 2024 йилда янгитдан қайта очилган. Бу президент Густаво Петро (Колумбия тарихидаги биринчи чап қанотдаги президент) томонидан Луз Камарго бош прокурор этиб тайинланганидан кейин юз берган. Петронинг ўзи собиқ партизан ва Урибенинг сиёсий рақиби бўлган.

    Урибенинг ўтмиши ва обрўси

    Урибе Колумбияда узоқ йиллар давом этган фуқаролар уруши даврида ҳокимиятда бўлган. У чап қанотдаги FARC исёнчи гуруҳига ва гиёҳванд картелларга қарши кескин сиёсати билан танилган. Унинг ўрнига президент бўлган собиқ иттифоқчиси Хуан Мануэл Сантос 2016 йилда FARC билан тинчлик келишувини имзолаган, бу эса Урибе томонидан “хиёнат” сифатида қабул қилинган.

    Ҳозир ҳам Урибе Колумбияда консервативлар орасида машҳур сиёсатчи бўлиб қолмоқда. Айниқса, президент Петро ҳукуматининг қуролли гуруҳлар билан олиб борган тинчлик ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, Урибенинг позицияси яна кучайган.

    Урибега нисбатан бошқа жиддий тергов ишлари ҳам очилган. Жумладан, у 1997 йилда Антиохия губернатори бўлганида содир бўлган қишлоқ аҳолиси қирғини бўйича тергов қилинмоқда. Шунингдек, Аргентинада Урибе устидан 6 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳарбийлар томонидан ўлдирилгани ва бедарак йўқолгани бўйича  шикоят қилинган. Урибе ўзига қарши терговларни “сиёсий қасос” дея баҳоламоқда.

    АҚШ давлат котиби Марко Рубио эса суд ҳукмини танқид қилмоқда. Унинг фикрича, Урибенинг ягона айби – юртини ҳимоя қилиш ва унга содиқлик билан хизмат қилиш бўлган.

    “Колумбия суд тизимининг радикал судьялар томонидан қурол сифатида ишлатилаётгани хавотирли”, деган Рубио.

    29 июл, 12:05   Изоҳ (0)   422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Колумбия#президент#собиқ президент#жиноий иш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” икки нафар ҳужумчи билан музокара ўтказмоқда

    Спорт | 29 июл, 22:15

    Президент 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:14

     Президент фармони билан бир гуруҳ давлат хизматчилари мукофотланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 21:50

    Блогер Фарҳод Маннопов ўлимида операция қилган жарроҳ эмас, анестезиолог айбдор деб топилди

    Ўзбекистон | 29 июл, 21:39

    АҚШ ва Британия Залужний номзодини Украина президенти лавозимига илгари сурмоқчи — Россия ташқи разведка хизмати 

    Дунё | 29 июл, 21:15

    “Рома” “Манчестер Сити” футболчисини ижарага олмоқчи

    Спорт | 29 июл, 21:02

    90 йиллар юлдузлари кинога қайтмоқда: карьерасини қайта тиклаётган Голливуд актрисалари

    Кино | 29 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.